UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  0 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  5 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  6 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  2 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  1 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  2 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  4 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Манба: Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  11 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9

Осиё футболи. Эрон ҳозирча VARдан воз кечди Янгиликлар

Осиё футболи. Эрон ҳозирча VARдан воз кечди

Теглар :  ЭронVAR
Эрон футбол федерацияси миллий чемпионат ўйинларида VARдан фойдаланишни мақсад қилганди.

Ҳатто бу ҳақда федерация раҳбари Меҳди Таж журналистларга расмий маълумот ҳам берганди. Аммо мутасадди раҳбарлар ҳозирча бундай фикрдан воз кечишди. Бунга сабаб ҳар бир учрашувда ҳакамлар томонидан йўл қўйилаётган хҳатоларнинг кўплигида.

Федерация президенти декабрда VAR тўртта стадион - Теҳрондаги "Озоди", Исфаҳондаги "Нақши Жаҳон", Аҳваздаги "Фулад Арена" ҳамда Маҳшаддаги "Имом Ризо"да ишлашини айтиб ўтганди.

Лекин шу пайтгача VAR ҳеч бир стадионда синаб кўрилмади. Аввалги турда ўтказилган "Фулад" - "Персеполис" 2:1 ва "Нассажи Мазандаран" - "Тракторсози" 1:1 баҳсларида ҳакамлар "Персеполис" билан "Тракторсози" зарарига ишлаган бир нечта қарорлар қабул қилишди. Бу эса икки клубнинг норозилигига олиб келди.

Федерация миллий чемпионатда VAR қўлланилса ҳар бир ўйинда кўп марта тўхталиш бўлишини, бунинг оқибатида ўйин секинлашиб қолишини айтмоқда. Шу боис Эрон чемпионатида ҳозирча VAR ишлатилмайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика