UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

"Ўша пайт музлаткичимда ҳеч нима қолмаганди" Янгиликлар

"Ўша пайт музлаткичимда ҳеч нима қолмаганди"

Бир пайтлар "Арсенал" сафида ўзига хос ўйинлари билан мухлислар диққатини тортган ва кейинчалик "Барселона" ўтиб аста-секин пастга шўнғиган ярим ҳимоячи Алекс Сонг билан боғлиқ кичик тарихни ёдга оламиз.

"17 ёшимда "Арсенал"га келганимда биринчи профессионал шартномамни имзолаганман ва 15 минг евро олганман. Ўшанда мен эйфорияда эдим.

Сиз 4000 евродан 15000 га кўтарилган ёш ўйинчини тасаввур қилишингиз мумкин. Ўша палладаги эйфория сабаб мен "Арсенал"нинг буюк ўйинчилари каби йўл тутишни хоҳладим.

Бир куни машғулотга келдим ва Тьери Анри қандай бриллиант машинада келганини кўрдим. Жин урсин, ахир бу "Lincoln Navigator" (ҳозирги нархи тахминан 100 минг доллар атрофида). Мен ҳеч нарсага қарамай худди ўша машинадан олишим керак деб ўйладим.

Футболчи бўлсангиз автомобил харид қилаётганда бази ҳужжатларга қўл қўйишни ўзи кифоя. Улар сенга машинани беришади ва пулларни маошимдан олиб қолаверишади.

Лекин, орадан 2 ой ўтиб мен автомобилни қайтариб берганман. Чунки, бу бензин сарфи жуда юқори бўлган Америка машинаси эди. Музлаткичимда ҳеч нима қолмаганди. Сабаби, ҳамма пулларим ёқилғига кетарди. Мен уларга қимматбаҳо автомобилни қайтариб берганман ва ўрнига "Toyota" беришларини сўраганман.

Машина алмаштирганимдан кейин машғулотга келганимда Тьери мендан сўради: "Сон, машинанг қани?". Мен эса унга шундай жавоб қайтардим: "Бу менинг даражамдаги машина эмас".

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика