UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Ўша куни "Навбаҳор"нинг ўйини бироз чиқмади" -— Умарали Раҳмоналиев "Рубин"га мослашиш жараёни, Алан Загоев ва Канте ҳақида Янгиликлар

"Ўша куни "Навбаҳор"нинг ўйини бироз чиқмади" -— Умарали Раҳмоналиев "Рубин"га мослашиш жараёни, Алан Загоев ва Канте ҳақида

ФНЛ вакили ҳисобланган, таркибида икки нафар ҳамюртимиз тўп тепаётган "Рубин" жамоаси ҳам Анталияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Айни пайтда биз ҳам шу ерда эканлигимиздан фурсатдан фойдаланиб жамоа таркибига яқинда келиб қўшилган Умарали Раҳмоналиев билан интервью ташкил қилиш истаги пайдо бўлди. 

- Умарали "Рубин" билан Туркиядаги машғулотлар қандай кетяпти? Жамоага мослашиш жараёничи? Бунда асосий фактор нимада бўляпти?

- Машғулотлар қувноқ кайфиятда ва аъло даражада ўтмоқда. Мослашишга келсак, барча футболчилар хушчақчақ эканлиги туфайли қийин бўлгани йўқ. Албатта янада тўлиқ киришиб кетишим учун вақт керак. Лекин ҳозир барчаси режадагидек кетяпти. 

- Қисқа вақт ичида ўзингизда қандай янги ўзгаришлар сезишни бошладингиз? Чунки "Рубин" сиз учун янги, барибир даражаси катта клуб, шароитлар бошқача...

- Машғулотларда асосан жисмоний кучга таянган ҳолда ўтяпти. Шу жиҳатдан кучга тўлиб боряпмиз, жисмоний кўрсаткичларимиз яхшиланиб бормоқда. Бу ерда футболчи учун барча шароитлар мужассам, биздан бор эътиборни машғулот ва ўйинга қаратиш талаб қилинади. 

- Клубга келганингизда биринчи нима эътиборингизни тортди?

- Ҳамма ходим ва футболчиларнинг ўз ишига профессионал ёндашиши. 

- Аксарият ФНЛ клублари ўзбек клубларини ўртоқлик ўйинларида мағлубиятга учратяпти. ФНЛ Ўзбекистон Суперлигасидан кучлими ёки бу ўйинлар орқали хулоса қилиш нотўғрими?

- Бу борада бирор нарса дейиш қийин. Бу — футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. 

- Рустам Ашурматовнинг чизиғида рақобатчи 6 нафар футболчи борлиги ҳақида эшитдик. Позициянгизда рақобат ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғри. Менинг позициямда ҳам рақобат кучли ва тажрибали футболчилар йиғилган. 

- "Рубин"даги энг профессионал, ёшларга кўп ёрдам берадиган, ўз ортидан эргаштира оладиган ўйинчи ким?

- Энг профессионал футболчи — Алан Загоев. У ҳар доим машғулотдан олдин тренажёр залда ўзига керакли машқларни қилиб, мускулларини қиздириб майдонга чиқади. Умуман олганда барча тажрибали футболчилар биздек ёшларга қўлидан келганча ёрдам беришади. 

- "Навбаҳор" билан ўртоқлик учрашувидаги 6:0 тасодифми?

-  Ўша куни бизга қарши "Навбаҳор"нинг ўйини бироз ўхшамади. Қолаверса, "Рубин" ҳам нималарга қодирлигини кўрсатди, десак муболаға бўлмайди.

- "Бунёдкор"да Канте номини беришган эди. Сизни жамоада қандай чақиришади?

- Кўп футболчи ва мураббийлар исмим ёки фамилям билан мурожаат қилади. Баъзилар эса ҳазил тариқасида Канте, деб ҳам чақиришади. 

- Март ойида терма жамоамиз билан U-20 Осиё кубогида иштирок этасизми?

- Худо хоҳласа шу масалага ойдинлик киритишяпти.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика