UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  0 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  3 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  1 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  73 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2

ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари "Бешиктош" клуби билан танишишди Янгиликлар

ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари "Бешиктош" клуби билан танишишди

ЎФА вице-президенти ёрдамчиси Отабек Имомов ва ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Туркия футбол федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба ўргани мақсадида айни кунларда Туркияда бўлиб туришгани ва у ерда учрашувлар ўтказишаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари "Inteltek" компанияси раҳбария Аҳмет Сезар билан учрашиб,  клубларда маркетинг ишларини тўғри йўлга қўйиш масалаларида фикр алмашишди. Шундан сўнг  "Бешиктош" клубига ташриф буюрилди. ЎФА мутасаддиларини клуб вице-президенти Сердал Адалининг ўзи кутиб олиб, бой тарихга эга клуб билан яқиндан таништирди. Шунингдек, клубда олиб борилаётган ишлар, инфратузилма ва мухлислар билан ишлаш масалалари бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Сердал Адали Туркиядаги ҳар бир йирик корхона ва компанияларда клубнинг ўз мухлислар гуруҳи мавжуд бўлиб, бу гуруҳ "Бешиктош" иштирокидаги ўйинларга стадионларга кўпроқ мухлисларни жалб қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб боришини айтиб ўтди.



Бундан ташқари, Ўзбекистон вакиллари Спорт Арбитраж Суди - CAS адвокати Эмин Ўзкурд билан ҳуқуқий масалалар бўйича суҳбатлашишди. Эмин Ўзкурд "Бешиктош", "Фенербахче", "Галатасарай" каби клубларда ҳам фаолият юритади. Суҳбат давомида ёш ҳуқуқшунос футболчилар билан имзоланадиган шартномаларнинг талаблари, трансфер масалалари ва бошқа ҳуқуқий мавзуларда ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди. Эмин Ўзкурд бу борада Ўзбекистонга ҳам ташриф буюриб, Суперлига клубларида фаолият юритаётган юристлар учун семинарлар ташкил этишга тайёр эканини ҳам маълум қилди.




Туркия футбол федерацияси ва клублари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича учрашувлар давом этади.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика