UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Ўзбекистон фахри Одил Аҳмедов фаолиятидаги энг кучли мураббий ким? 2011 йилги таркибга ҳозирги футболчилардан кимларни қўшарди? Янгиликлар

Ўзбекистон фахри Одил Аҳмедов фаолиятидаги энг кучли мураббий ким? 2011 йилги таркибга ҳозирги футболчилардан кимларни қўшарди?

Айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимида фаолият юритаётган Одил Аҳмедов "90minutuz" подкастида қатнашди.

Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашев Аҳмедовга қизиқ савол билан мурожаат қилди.

- Агар сизда Ўзбекистоннинг 2011 йилги таркибига ҳозирги 3 нафар футболчини қўшиш имкони бўлганида, улар кимлар бўларди?

- Мен 4 кишини қўшаман (кулади). Абдуқодир Ҳусанов, Аббос Файзуллаев, Жалолиддин Машарипов ва Элдор Шомуродов.

Шундан сўнг вазиятга, подкаст муаллифларидан яна бири Алишер Узоқов қўшилди ва саволни бироз ўзгартириб: "Аксинча ҳозирги таркибга 2011 йилги жамоадан қайси футболчиларни қўшардингиз?", дея свол берди.

"Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров ва Александр Гейнрих", – деди терма жамоа собиқ сардори.

Шунингдек, Аҳмедов суҳбат давомида тактик тарафдан фаолиятидаги энг кучли мураббий ким бўлганини айтиб ўтди:

"Умумий олиб қарасак, Гус Хиддинкнинг тактик ёндашувига аъло баҳо қўярдим. Машғулот жараёнларида камчиликлари бор эди, аммо тактик тарафлама жуда кучли мутахассис бўлган. Машғулот бўйича португалиялик мураббийлар Андре Виллаш-Боаш ва Витор Перейра устаси фаранг эди.

Гус Хиддинг макетда тушунтириб, футболчига ҳаммасини тўғри етказиб бера оларди. Сиз тактик томондан нима қилишингизни аниқ билардингиз. Европалик мураббийлар иккита хато бўлади деб ҳисоблайди. Булар – тактик ва индивидуал. Индивидуал хато ҳар доим учраб туради, чунки алдаганингда олдирасан, тепганингда ноаниқ зарба берасан, лекин тактик хато қилишга ҳаққинг йўқ дейишарди".



"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика