UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  115 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  29 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1

Нима сабабдан футболчилар пайпоқларини атайин йиртишади ва бу қоидаларга зидми? Янгиликлар

Нима сабабдан футболчилар пайпоқларини атайин йиртишади ва бу қоидаларга зидми?

Бу жараён Ўзбекистон клубларидаги футболчиларда ҳам кузатилмоқда.

Бугунги кунда футбол ўйини вақтида пайпоғининг орт қисмини тешган ҳолда ҳаракат қиладиган футболчилар сони тобора ортиб бормоқда. Келинг, бунинг сабабларини билишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Мазкур жараён баъзи футбол юлдузлари, жумладан, Жуд Беллингем ва Неймар томонидан амалга оширилгандан кейин кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Пайпоқлардаги ҳалқалар сони футболчиларда фарқ қилади. Баъзилар бир ёки иккита тешик ҳосил қилишни афзал кўришса, "Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер бу борада ҳаддан юқори натижага эришган.

Бундай кўринишни оммалаштирган дастлабки футболчилардан бири 2018 йилги жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси сафида ҳаракат қилган ҳимоячи Дэнни Роуз эди.

Нима учун футболчилар пайпоқларини йиртиб ташлайди?

Ўйинчилар оёқ мушакларидаги босимни камайтириш мақсадида пайпоқларни атайин шундай аҳволга келтирмоқда, чунки уларнинг кўпчилиги футбол учун мўлжалланган пайпоқларнинг зич ҳолатда тикилгани, бу эса қон айланиш билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши ҳамда уларнинг ҳаракатига салбий таъсир ўтказишини билдирган.

"Манчестер Сити" аъзоси Жэк Грилиш ёки "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Сияваш Ҳақназарий эса бутун пайпоқни қурбон қилиш ўрнига бошқа усулни қўллайди, яъни у пайпоқларни мускулдор оёқ мушакларининг пастки қисмига тушириб қўйиш билан кифояланади.

Футбол қоидаларин нима дейди?

Футбол тўғрисидаги қонунда пайпоқларни йиртишни тақиқловчи ҳеч қандай қоида йўқ (ҳозирча), аммо ҳакам ўйинчининг пайпоқлари белгиланган талабларга зид ҳолатда эканлигини кўрса, уни алмаштиришни талаб қилиши мумкин.

Футболчиларнинг либослари билан боғлиқ қонун-қоидаларга кўра, футболчиларнинг пайпоқ кийиши шарт эканлиги қайд этилган, бироқ унда ҳалқа ҳосил қилиш-қилмаслик тўғрисида ҳеч қандай банд мавжуд эмас.

Аммо қонунга истаган вақт ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Масалан, португалиялик мураббий Жозе Моуриньо бу ҳолатга ўз норозилигини билдирган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика