UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" нишонидаги футболчи кимни танлайди? Янгиликлар

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" нишонидаги футболчи кимни танлайди?

Суперлиганинг барча учрашувларида тўлиқ ўйнаган ягона футболчининг хизматларига "Навбаҳор" ва "Пахтакор" жиддий қизиқмоқда, дея хабар бермоқда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов.

Жорий мавсумда "Қўқон-1912" жамоаси дарвозасини ишончли қўриқлаган Ўткир Юсуповнинг қўқонликлар билан тузган шартномаси йил охирида тугайди. "Машъал" тарбияланувчиси ҳисобланган Ўткир Юсупов олдида айни пайтда учта вариант пайдо бўлган. Гарчи шартнома якунига етган бўлсада, "Қўқон-1912" клуби Юсуповни жамоада олиб қолмоқчи ва ўртадаги битимни узайтириш пайида. Юсупов олдида эса бундан ташқари "Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоаларидан таклифлар тушган.

Футболчи айни пайтда келгуси режалари ҳақида бош қотирмаяпти. Кўп нарса йил сўнггида маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг Туркия йиғинига кетадиган рўйхатига киритилган ва посбон айни пайтда Осиё Кубогига борадиган таркибга кириш учун курашмоқда.

Ўткир Юсупов жорий мавсумда Суперлигадаги барча ўйинларда тўлиқ ўйнаган ягона футболчи. Юсупов Суперлигада 32 ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 28 маротаба тўп олиб чиқди. Мазкур учрашувлардан 9 тасида кипер ўз дарвозасини қуруқ сақлашга эришди.



Қайд этиш керакки, "Машъал" академияси тарбияланувчиси саналган Ўткир Юсупов бунга қадар "Насаф", "Нефтчи" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика