UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  1 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  21 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  20 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  5 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2

"Навбаҳор" Туркиядаги илк баҳсда ғалаба қозонди Янгиликлар

"Навбаҳор" Туркиядаги илк баҳсда ғалаба қозонди

Теглар :  Навбаҳор
Айни пайтда Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз ўқув- машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказмоқда.

Мазкур йиғин доирасидаги илк назорат-синов баҳсида "лочинлар" Руминиянинг “Университатя - Клуж” клубига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол учрашувнинг 30-дақиқасида пенальтидан урилди. Ўн бир метрлик жарима зарбасини сербиялик ҳимоячи Славко Лукич аниқ амалга оширди.

Мазкур ўйинда “лочинлар” устози Андрей Канчельскис қуйидаги футболчиларни майдонга туширди: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Ҳожиакбар Юнусов, Жаҳонгир Меҳмонов, Славко Лукич, Абдужамол Исроилов, Шаҳзод Шайманов, Аббос Ғуломов, Иван Соловьёв, Зафар Тўраев, Александр Касьян.

Захирадан майдонга тушганлар: Обид Жўрабоев, Ғиёс Комилов, Баҳодир Насимов, Камрон Нажафалиев, Жасур Азимов.

Ушбу баҳснинг 66-дақиқасида Абдужамол Исроилов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.  Натижада  "Навбаҳора" вакиллари майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Шундай бўлса-да, “лочинлар”  ғалабани сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишди.

“Навбаҳор” Анталияда яна 2 та назорат-синов учрашуви ўтказишни режалаштирган. “Лочинлар”нинг кейинги рақиблари Швейцария ва Туркия жамоалари бўлади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика