UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  9 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  9 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  2 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4

"Навбаҳор": Қримдаги илк ўйинда ғалаба Янгиликлар

"Навбаҳор": Қримдаги илк ўйинда ғалаба

Теглар :  Навбаҳор
Қримда йиғин олиб бораётган “Навбаҳор” клуби мазкур йиғин доирасидаги илк назорат – синов баҳсини Симферополнинг “ТСК-Таврия” жамоасига қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Лочинлар”нинг голларига Зафар Тўраев (8-дақиқа), Баҳодир Насимов (65) ва Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев (73) муаллифлик қилишди. Мазкур ўйинда наманганликлар устози Андрей Канчельскис қуйидаги футболчиларни майдонга туширди: 

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Жаҳонгир Меҳмонов, Игорь Голбан, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шаймонов, Абдужамол Исроилов, Азизбек Турғунбоев, Зафар Тўраев, Улуғбек Акназаров, Александр Касьян.

Захирадан майдонга тушганлар: Ғиёс Комилов, Иван Соловьев, Ҳожиакбар Юнусов, Баҳодир Насимов, Славко Лукич, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев.

Таъкидлаш жоизки, танаффусга "лочинлар" Зафар Тўраевнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобидаги ютуқ билан чиқиб кетганди. Қолган голлар 2-бўлимда урилди.

Андрей Канчельскис шогирдлари кейинги ўртоқлик баҳсларини Қримнинг яна 2 та етакчи клублари – “Севастополь” (Севастополь) ва “Евпатория” (Евпатория) жамоаларига қарши ўтказишади.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика