UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  0 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  8 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  5 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  234 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  9 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  4 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22

Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ чими янгиланади, “Навбаҳор” яқинда янги базага эга бўлади Янгиликлар

Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ чими янгиланади, “Навбаҳор” яқинда янги базага эга бўлади

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси янги мавсум ҳозирлигини аллақачон бошлаб юборди.

Наманганликлар клублар олдига қўйилаётган энг асосий талаблардан бири – яхши шарт-шароитга эга стадион ҳамда яхши ҳолатдаги майдонга эга бўлиш мақсадида иш-режа ишлаб чиқиб, уни амалга ошириш ишларини бошлади.

Клуб вице-президенти Шамшод Сариковнинг таъкидлашича, Намангандаги “Марказий” стадион чими тўлиқ янгиланади. Ҳозирда “Навбаҳор” жамоасининг уй стадионига Голландиядан сифатли чим олиб келиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда экан.

- ПФЛ клублардан яхши инфратузилмага эга бўлиш, айниқса, стадион ва яхши ҳолатдаги майдонда ўйинларни ўтказишни талаб қилаётгани жуда тўғри. Бу талабларнинг қатъий ижросини аллақачон қилиш керак эди. Мана бизнинг клуб ҳам ушбу талаблар ижроси “Навбаҳор” учун жуда фойдали эканини тўлиқ англаган ҳолда бу борада енг шимариб иш бошлаб юбордик.



Биласизми, “Марказий” стадионнинг ёнгинасида бизнинг захира майдонимиз ҳам мавжуд. Айнан мана шу захира майдони чимини ҳам яхши ҳолатга келтирмоқдамиз. Шу билан бир қаторда асосий ўйинларимиз ўтадиган “Марказий” ўйингоҳда идеал ҳолатдаги чимга эга бўлиш борасида ҳам ишлаяпмиз. Чимни Голландиядан олиб келамиз. Ҳозирда “Марказий” стадиондаги майдон чимини эҳтиёткорлик билан кўчириб олиб, уни захира майдонига ўтказяпмиз. Асосий стадион майдонига эса Голландиядан келтириладиган сифатли чим жойлаштирилади.

Чимни ҳамиша яхши ҳолатда ушлаб туриш учун унга мавсум давомида ҳам яхшилаб парвариш лозим бўлади. Шуни инобатга олиб, суғориш тизимини ҳам италян технологияси асосида янгилаяпмиз. Парваришлайдиган ускуналар ҳам замонавийларига алмаштириляпти.



Яқин орада Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ҳам сифатли майдон бўлади ва мухлислар насиб этса келгуси йили яхши ҳолатдаги майдондаги ўйинларимизни мазза қилиб томоша қилишади.

Янги мавсум олдидан яхши тузилмага эга бўлиш учун анча тер тўкамиз ҳали. Яна бир янгилик шундан иборатки, Тўрақўрғонда “Навбаҳор” жамоаси учун янги ўқув-машғулот қароргоҳи барпо этиш ишлари ҳам бошланиш арафасида. Бу борада ҳали яна батафсил маълумот берамиз. Асосисйи шуни таъкидлай оламанки, яқин орада “Навбаҳор” юртимиздаги энг яхши шароитга эга қароргоҳ билан таъминланади,  - деди Шамшод Сариков.


Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика