Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"
10 июл 2025 11:57
Янгиликлар
Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо вингер Родриго Гоэс нима учун Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025да кам ўйин амалиётига эга бўлганинин тушунтирди.
"Мен Родригони тактик қарор туфайли майдонга туширмадим. Бошқа ўйинчилар билан ғалаба қозониш имкониятимиз юқорироқ бўлади деб ҳисобладик. Бу унинг келажаги билан боғлиқ эмас", – деди испаниялик мутахассис.
Бразилиялик футболчи "Ал Ҳилол"га (1:1) қарши гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида 88 дақиқа ўйнади холос. Шундан сўнг чорак финалда Дортмунднинг "Боруссия"сига (3:2) қарши ўйинда майдонда атиги 4 дақиқага пайдо бўлди. У бутун турнир давомида 1 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ ОАВда Родригонинг кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Унга "Бавария", "Арсенал", "Ал Насср" ва ПСЖ клублари қизиқмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
12:20
МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади 1
23:11
Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади" 4
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар