UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  4 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Нажмиддин Нормуродов: "Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишни мақсад қилганмиз, "Бунёдкор"нинг вазифаси ўзгармайди" Янгиликлар

Нажмиддин Нормуродов: "Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишни мақсад қилганмиз, "Бунёдкор"нинг вазифаси ўзгармайди"

"Бунёдкор" ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов Ўзбекистон Кубоги доирасида ўтказилган "Бухоро"га қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Футболчи кеча сўнгги дақиқаларда Луис Качоррининг ғалаба голига ассистентлик қилди. 

- "Бунёдкор"да сўнгги 2та ўйинда Итсуки Уратанинг қанотида тўп тепмоқдасиз. Қайсидир маънода аввалгига нисбатан вазифангиз ўзгарди. Бу ноқулайлик туғдирмаяптими?

- Мураббий қаерга қўйса ўша жойга мослашишга тайёрман. Позициям ўзгаргани билан жамоага ёрдамим тегса хурсандман. Бу борада муаммо йўқ. 

- Четлатиш ўйин темпига қанчалик таъсир қилди? 

- Ўйиннинг бироз зерикали кўриниш олишига қизил карточка ҳам сабаб бўлди. Ўйин назорати бизда бўлиши керак эди. Лекин аксинча кузатилди. Биз натижа учун ўйнадик. Рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, ҳисоб ҳақли бўлди. 

- Ўтган ўйинга қараганда қандай тафовут сезилди? Кўрсатмалар, ўйинга тайёргарликдачи?

- Бизнинг вазифамиз ўзгаргани йўқ. Муҳимлилик жиҳатдан иккита ўйин ҳам бир хил кечди. Қисқа қилиб айтганда икки жамоа ўйинга яхши тайёргарлик кўрганлиги билинди. Биз биринчи ўрин билан гуруҳдан чиқишни мақсад қилганмиз. 

- Илёс Зейтуллаев келгач олдинга кўпроқ ўтяпсиз. Ҳужумкор ҳимоячига айландингиз...

- "Бунёдкор"га Про лигадан келгандим. Барибир даража билинади. Жамоага мослашишга қийналдим. Илёс Бекирович келгач ишонч билдирмоқда. Энг муҳими шу. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика