UZ

Сўнгги янгиликлар

10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18

Миллий терма жамоа Дубайда Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда Янгиликлар

Миллий терма жамоа Дубайда Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда

Бугун Эктор Купер бошчилигидаги футболчилар иккинчи машғулотни ўтказишди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрида Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда. БАА футбол федерациясига қарашли майдонда ўтган машғулотлар одатдагидек енгил машқлар билан бошланди. Кейин тўп билан ишланди. Бугун асосий эътибор дарвозага зарба йўллашга қаратилди. Таркибдаги барча футболчилар бир неча мартадан дарвозаларга зарбалар йўллашди. Терма жамоамиз дарвозабонлари галма-галдан дарвозага туриб, бу зарбаларни қайтаришга уринишди. Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков уларни назорат қилиб турди.

Бугунги машғулотлар юқори кайфиятда якунига етди. Таркибдаги барча футболчилар яхши жисмоний ҳолатда бўлиб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк учрашувни 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика