UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  1 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  26 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9

"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасида янги тарих яратди Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасида янги тарих яратди

Бироз аввал ЕЧЛ нимчорак финал жавоб учрашуви доирасида "Манчестер Юнайтед" жамоаси ПСЖни сафарда 3:1 ҳисобида таслим этди ва чорак финалга йўл олди.

5 март санасида сайтимиз орқали ЕЧЛ тарихидаги камбэклар ҳақида мақола чоп этилган эди.

ЕЧЛ тарихидаги "камбэклар" ёхуд "Манчестер Юнайтед", "Боруссия" ёки "Юве" буни уддалай оладими?

Шу кунга қадар Чемпионлар лигаси плей-оффларида 11та камбэк амалга оширилганди. Қизиғи, бунгача бўлган 11та камбэкнинг барчасида жамоалар аввал сафарда ютқазиб келиб, кейин ўз майдонида ғалаба қозонган. "Манчестер Юнайтед" эса биринчи ўйинни уйда бой бериб, жавоб баҳсида сафарда камбэк қилган тарихдаги биринчи жамоа бўлди. Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари Чемпионлар лигасида янги тарих яратишди.

(2та тўп фарқи)

2018/19, 1/8 финал

"Манчестер Юнайтед" - ПСЖ 0:2

Голлар: П.Кимпембе 53, К.Мбаппе 60


ПСЖ - "Манчестер Юнайтед" 1:3

Голлар: Х.Бернат 12 - Р.Лукаку 2, 30, М.Рэшфорд 90+2 (пен.)


Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ плей-офф беллашувларида камбэк қилди деб биринчи ўйинни 2 ва ундан кўп тўп фарқи билан ютқазган ҳолда кейинчалик вазиятни уддалай олган жамоаларга нисбатан ишлатамиз.

Рейтинг: +77   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика