UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  0 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  1 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0

Карлуш Кейруш: "Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Хитой, Ироқ ва Эрон бир хил даражада" Янгиликлар

Карлуш Кейруш: "Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Хитой, Ироқ ва Эрон бир хил даражада"

15 январь куни Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида Осиё Кубоги 3-тури доирасидаги Ироқ - Эрон учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унинг иккинчи қисмида Эрон устози Карлуш Кейруш ва жамоа сардори Масъуд Шожайи қатнашди.

"Эртага Ироқ билан ўйнаймиз. Бу мен учун Яман ва Вьетнамга қарши ўйинларга ўхшаган оддий баҳс. Балки ОАВ учун бошқачадир. Аммо мақсадимиз эртага мухлисларга ёқадиган ва чиройли ўйин намойиш этиш", - деб гап бошлади Кейруш.

Мени танқид қилганларни яхши кўраман. Тўғри танқидларни албатта қабул қиламан ва хулоса чиқараман.

Осиё Кубогини ютиш учун 4 даъвогардан биримиз? Бунга қўшилмайман. Тўғри Австралия, Жанубий Корея ва Япония соврин учун курашадиган жамоалар. Бироқ буларга тенглашиш учун кўп меҳнат қилиш керак. Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Хитой, Ироқ ва биз шунга яқинмиз. Яъни юқоридаги 3та жамоа чемпионликка ҳаракат қилса, яна 6та жамоа камида ярим финалга чиқишни истайди.



Йигитларим эртанги баҳсга тайёр. Қаршимиздаги рақибни доим ҳурмат қиламиз. У Ироқ бўладими ёки Аргентина бунинг фарқи йўқ. Ироқ техник томонлама чиройли ўйин кўрсатади.

2015 йил Ироққа мағлуб бўлгандик? Тўғри ўшанда ютқазгандик. Мазкур баҳсни мистер Бен Уильямс бошқариб борганди. Унга салом йўллаб қоламан. Яхши ҳам эртанги баҳсда у ишламайди. Тарихни унутиш керак. Эртага янги ўйин ва янги тарих. Футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва қолган инсонлар учрашувга тайёр бўлишлари лозим.

Осиё Кубоги жуда ҳам қийин мусобақа. Финалга қадар йўл жуда узоқ. Машина ҳайдасангиз узоқда нима борлигини кўра олмайсиз, фақат анча йўл юргандан сўнг ўша нарса кўрина бошлайди," - дейди Эрон бош мураббийи.  




"Ироққа қарши жуда ҳам қийин баҳс бўлишини кутаяпман. 2015 йилги Осиё Кубогида Ироққа ютқазиб қўйгандик. Ўша учрашувни эслайман. Жуда шиддатли баҳс бўлганди. Бундай учрашувлар тақдирини одатда майда деталлар ҳал қилади. 4 йил аввал шундай бўлганди ҳам", - дейди Масъуд Шожайи.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика