UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  0 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  2 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  8 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  8 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4

Кападзе, Карпенко, Алиқулов, Каримов каби собиқ футболчилар ОФКнинг халқаро "А" сертификати учун мураббийлик ўқув курсида қатнашишмоқда Янгиликлар

Кападзе, Карпенко, Алиқулов, Каримов каби собиқ футболчилар ОФКнинг халқаро "А" сертификати учун мураббийлик ўқув курсида қатнашишмоқда

Теглар :  ОФКЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида ОФКнинг халқаро "А" сертификати учун мураббийлик ўқув курси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу ўқув курси 18 ноябрь кунига қадар давом этади. Ўқув курсида 24 нафар мураббий иштирок этяпти.

Ўқув курсини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга координатор Ойбек Давлетмуратов ёрдам беряпти. Ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаганлар 2019 йилдан бошлаб Про-лигада бош мураббий, Суперлигада ёрдамчи мураббий, терма жамоаларда эса мураббий бўлиб ишлаш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Ушбу ўқув курсларида яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари, ҳозирги кунда мураббийлик соҳасида фаолият олиб бораётган Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Асрор Алиқулов, Неъматулло Қуттибоев, Хайрулла Каримов, Абдумажид Тоиров каби футболчилар иштирок этишяпти.

Ўқув жараёнида назарий ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда. Ўқиш якунида иштирокчилар амалий ва назарий имтиҳонлар билан бирга ўзларига юклатилган вазифани тақдимот шаклида ҳимоя қилишади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика