UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  1 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  2 15:38Роналду – энг яхши!  22 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  31

Жалолиддин Машарипов: "Австралиядан қўрқув йўқ, аламимиз бор" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Австралиядан қўрқув йўқ, аламимиз бор"

Осиё Кубоги нимчорак финал доирасидаги Австралия - Ўзбекистон учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжумани терма жамоамиз футболчиси Жалолиддин Машарипов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мусобақадаги дастлабки баҳсда бизда озгина ҳаяжон сезилди. Лекин Туркманистонга қарши ўйиндан кейин ўзимизга бўлган ишонч анча ортди. Учинчи баҳсда гарчи Япониядан мағлубиятга учраган бўлсакда, биз яхши ўйнадик. Мазкур мағлубият ўзимизга бўлган ишончни йўқотмайди. Австралияга билан ўйин олдидан ўз кучимизга бўлган ишонч юқори. Ҳеч қандай қўрқув йўқ

Австралия терма жамоасига қарши қандай ўйнашимиз сирини очишни истамайман. Чунки Австралиялик журналистлар ҳам пойлаб ўтиришибди. Биз уларнинг заиф нуқтасини биламиз ва ниманинг эвазига мағлуб этиш ҳақида ҳам етарлича тасаввуримиз бор. Буни эртага майдонда амалда кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир эса карталарни очиб ташламоқчи эмасман. Ўйиндан олдин мураббийлар штаби бизга аниқ кўрсатмаларни беришади. Шу режа бўйича майдонга тушамиз.

Австралиядан учралган ўша машҳур мағлубият? У пайтлар ёш бола бўлганмиз ва учрашувни телевизор орқали томоша қилганман. Ўтган ўйин билан ҳозирги даврни солиштирмаган бўлардим. Лекин ичимда ўша мағлубият алами қолган. Эртага ўша мағлубият аламини олиш учун ҳам янада кучлироқ иштиёқ билан ўйнаймиз", - дея гапириб ўтди Жалолиддин Машарипов.

Шу пайт хорижлик журналистнинг саволига жавоб бераётган Машариповнинг гапига Эктор Купер қўшимча қилди ва қуйидаги фикрларни билдирди:
"Мен 8 маротаба финалга чиққанман ва ютқазганман. Лекин бу мағлубиятлар мени яна финалга чиқиш истагимни йўқотгани йўқ. Мен яна финалга чиқишни хоҳлайвераман".

Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика