UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  0 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  3 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  1 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  7 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  7 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  22 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  21 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  7

Ҳужумда ўйнаётган марказий ҳимоячи ҳақида Янгиликлар

Ҳужумда ўйнаётган марказий ҳимоячи ҳақида

Андреа Раноккья бугунги кунда Италия А Сериясининг энг ишончли марказий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

Европа Лигаси учрашуви доирасидаги учрашув учун асосий таркиблар эълон қилиниб, "Интер" сафида Андреа Раноккья асосий таркибда майдонга тушиши аниқ бўлгач, бу ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Кўпчилик: у ҳимояда ўйнайдими, ёки ҳужумдаги дея хазилона саволларни қолдиришди. Бунинг сабаби, "Болонья"га қарши ўйинда Лучано Спаллетти Раноккьяни учрашув охирида 12 дақиқага, ҳужум чизиғига туширди. Маълумот учун, "Интер" ўша ўйинда барибир мағлуб бўлди - 0:1.    

"Рапид"га қарши ўйинда Андреа одатдаги позицияси - марказий ҳимояда ҳаракат қилди, лекин унга деярли иш бўлмади. Австрияликлар бор йўғи тўрт бор зарба берди, "Интер" эса - 11та. Уларнинг иккитасини Раноккья, биттаси аниқ – гол.


Собиқ сардор Мауро Икарди трибунада ўйинни томоша қилиб ўтирган вақтда, бошқа бир собиқ сардор жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба билан гол уришга муваффақ бўлди. Спаллетти хурсанд, Раноккья эса худди "Интер"га Чемпионлар Лигаси финалида ғалаба келтирувчи голни ургандек хурсанд эди.

"Мен – "Интерчи" ва профессионалман. Фақатгина шундай ҳолатда муваффақиятга эришиш мумкин. "Интерчи" бўлиб туғиладилар, улар кўп қийинчиликларга дучор бўладилар, аммо жамоа ғалаба қозонганда, барча қийинчилик, азоблар ўрнини босиб кетадиган ажойиб туйғуни хис этадилар. Уни сўз билан ифодалашнинг имкони йўқ".

Ким билади дейсиз, балки "нерадзурри"га айнан шундай сардор керакдир.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика