UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  1 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  1 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  6 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  2 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  1 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  0 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  100 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  27 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  1 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  25 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  10 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  22

Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади Янгиликлар

Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади

"Шўртан" клуби уй учрашувларини ўтказадиган арена ўтган мавсумнинг ноябрь ойида Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун тайёр эмас, деб топилганди. Бунинг сабаблари "Шўртан" раҳбарияти билан учрашувда тўлиқ тушунтириб ўтилган.

"Ўтган вақт давомида клуб ва Лига ўзаро келишув асосида стадионда қатор ишларни амалга оширди. Хабарингиз бор, республиканинг жанубий вилоятларида ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар бор. Бу ўз навбатида футбол майдонларини сифатли кўринишда ушлаб туриш ва майсани парвариш қилишда қатор кутилмаган ҳолатларни келтириб чиқаради. Лига келажакдаги 5 йилликда бу муаммога қарши қандай курашиш, чўл зонасига яқин ҳудудлардаги стадионларни Суперлига беллашувларига тайёрлаш масаласида ўрганишлар олиб боришни мақсад қилган. 

Шундан келиб чиқиб, қишда "Шўртан" стадионининг мавжуд майсаси қаторига бошқа турдаги майса ҳам ётқизилди. Унинг ичимлик сувида ва шўрланиши мавжуд бўлган сувда ўзини қандай тутиши, фасллар давомида қандай ҳолатда бўлиши мавсум бўйи ўрганилиб, таҳлил қилиб борилади. Апрель бошларига келиб, янги нав ўзини яхши ушлаб олди ва стадион майсаси Суперлига учрашувларини қабул қилиши мумкин бўлган даражага етди. Эндиликда унинг жазирама авж олган вақтда қандай кўринишда бўлиши, ажриқ сарғайишни бошлайдиган куз мавсумида қандай ҳолатда бўлиши ва қиш ойидан қандай чиқиши каби масалалар ҳам ўрганилади. 

Майса ҳолати апрель ойига келиб яхшиланиши март ойида таҳмин қилингач (стадион дренаж ва суғориш тизими қониқарли даражада), "Шўртан" клубига зудлик билан стадион ёритиш тизимини яхшилаш устида ишлаш вазифаси топширилди. Шу йилнинг 29 март кунги ҳолатига кўра стадион прожекторлари 1 192 люкс ёруғлик бераётган бўлса, ўтган давр давомида у 1 900 люксга қадар яхшиланди. 

Майса ва ёритиш тизими билан параллел равишда стадионда VAR тизими ишлаши ҳамда учрашувларни телетрансляция қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга киришилди. Гап шундаки, стадионнинг камералар турадиган трибунаси қуёш ва ёғингарчиликдан пана қилиш мақсадида том билан ёпилган бўлиб, мазкур конструкцияни бир нечта устунлар кўтариб туради. Мана шу устунлардан айримлари асосий камера ракурсини бурчак зарбаларидан тўсиб қўяди. Ўз навбатида, офсайд камералар жойлашган нуқталар ҳам жонли эфир ташкил қилишга халал берарди. Лига ва клуб ҳамкорликда мазкур муаммони ҳам ечиш устида ишлади. Эндиликда стадион телетрансляцияларни амалга оширишнинг минимал талабларига мосланди. Умид қиламизки, асосий беллашувларда бу масала кутилмаган муаммолар келтириб чиқармайди. 

Лига "Шўртан" стадионининг майсаси, ҳудуддаги сув билан боғлиқ муаммо ва бошқа масалаларни ўрганишда, таҳлил қилишда давом этади. Мазкур ҳаракат келажакда Муборак, Бухоро, Сурхондарё, Навоий каби ҳудудларда янги майдонлар бунёд этишда кўмак беришига умид қиламиз. Шу билан биргаликда, майдон ҳолати, стадион ёритиш тизими минимал талаблар кўринишига келтирилгани, ўз навбатида, "Шўртан" ва "Машъал" футбол клубларининг айни вақтдаги иқтисодий ҳолати, Бухородаги стадион ҳозирга қадар ишга тушмагани ва бу ҳолат Лига тақвим режаларига ўз таъсирини кўрсатаётганидан келиб чиқиб, Ғузордаги стадион катта футбол учрашувлари учун очилади. 

30 апрель куни "Шўртан" мазкур аренада Тошкентнинг "Олимпик" клубини Ўзбекистон кубоги мусобақаси доирасида қабул қилади. 4 май куни эса Суперлиганинг 8-тури доирасида "Шўртан" – "Динамо" ўйини синов тариқасида Ғузорда бўлиб ўтади. Умид қиламизки, ўтган давр давомидаги меҳнат ва ҳаракат Шўртан стадионида расмий учрашувларни узулишларсиз ўтказиш учун замин яратади. Кутилмаган форс-мажор ҳолатлар юзага келса, стадион бўйича қарор масаласи қайта кўриб чиқилади", – дейилади хабарда.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+2   
28 апр 19:29:56
Farrux Nomozov
Гузор Халки учун хурсандмиз.яхши мухлис киради ками 5000 Минг томашабин киради.чунки гузоримизда шу стадион дан бошка дам олишга на бог бор на кунгилочар маскан.
   
29 апр 01:39:13
Дильшод
Гузор марказий стадионе, Фулхемни уй ўйингохига ўхшайди, вилоятлар худудидаги ягона футболга ихтисослашган стадион
   
28 апр 18:13:43
Akmal Aliyev
Juda chiroyli stadyon anglyani stadyonlariga uxshab ketadi oldin borib har bir uchrashuvdi kuzatardik 10 yil boʼldi bormaganimga endi boramiz
   
28 апр 18:03:10
Umidjon Hamzayev
Buxoro ham tezroq projektor muammosini hal qilsa yaxshi boʻlardi.Superliga o'yinlarini sog'indik
championat.asia
Яндекс.Метрика