Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди
15 июл 11:21
Янгиликлар


Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди
Жамоа собиқ футболчиси Даррен Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 жамоасини бошқариши эълон қилинди.
"Мен бу янги ролдан ва ёш футболчиларимизни ривожлантиришдаги масъулиятим кенгайиб бораётганидан жуда хурсандман.
"Мен бундай иқтидорли гуруҳ билан ишлашдан мамнунман. Уларга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш ва юқори даражага чиқишга кўмаклашишни интизорлик билан кутяпман", — деди Флетчер.
Флетчер — МЮ тарбияланувчиси. У 2002 йилдан 2015 йилгача "қизил иблислар"нинг асосий жамоасида ўйнаган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар