UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси". Таркиблар аниқ!  0 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  10 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  13 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  8 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13

Эркинжон Турдимов: «Динамо» Самарқандга муносиб бўлиши лозим» Янгиликлар

Эркинжон Турдимов: «Динамо» Самарқандга муносиб бўлиши лозим»

10 октябрь, чоршанба куни «Динамо» марказий стадиони анжуманлар залида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов «Динамо» профессионал футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар, мухлислар ва ОАВ вакиллари билан учрашди.

Йиғилишда вилоят ҳокими “Динамо” клубининг жорий йилги мавсумдаги иштирокини танқидий ва таҳлилий тарзда баҳолаб, вилоятнинг бош жамоаси Самарқандга муносиб бўлиши лозимлигини таъкидлади.

- “Барчамиз жуда яхши биламиз, Самарқанд аҳли футболсевар халқ. Вилоятнинг қайси бир чеккасига борманг, футбол ҳақида гап очилганида “Динамо”нинг қайд этаётган натижаси одамлар орасида муҳокама қилинаётган бўлади. Самарқандимиз бош жамоасининг жорий йилда кўрсатаётган натижаси шахсан мени вилоят футбол ассоциацияси президенти сифатида қониқтирмаяпти” – дея таъкидлади Эркинжон Оқбўтаевич.

Йиғилиш давомида “Динамо” клуби раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар, журналистлар ва мухлисларнинг таклифларини эшитган Эркинжон Турдимов “Динамо” клуби моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, футболчилар ва мураббийлар учун зарур шарт-шароит яратиш ва уларни муносиб рағбатлантиришда кузатилаётган муаммоларни бартараф этиш борасида кўрсатмалар берди.



Хусусан, жамоа машғулотлари учун муносиб ўйингоҳ ва майдон ажратиш, клуб қароргоҳи борасида янги таклиф киритиш, “Динамо” стадионидан фойдаланиш, замонавий автобус харид қилиш ва футболчиларни ўз вақтида рағбатлантириб бориш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Вилоят раҳбари “Динамо”нинг келгуси мавсумда Суперлигада иштирок этиши учун барча имконият яратиб берилишини, бунинг учун жамоа фақат ва фақат ғалабалари билан мухлисларни хурсанд этиши лозимлигини айтиб ўтди.

- “Динамо” – мамлакатимизнинг энг кўп аҳолига эга вилояти саналмиш Самарқанднинг бош жамоасидир. “Динамо” бу – Самарқанднинг ўзига хос кўп йиллик бренди. Ёдингизда бўлса, бир неча йил олдин “Динамо” номи ўзгартирилиб, “Афросиёб” ҳам, “Мароқанд” ҳам дея номланганди, аммо клуб ўз тарихи ва анъаналари билан “Динамо” сифатида машҳур. “Динамо” Самарқандга муносиб бўлиши лозим. Ҳозирги натижалар учун мураббий ва футболчиларни ҳозирдан қоралаш ниятим йўқ, сабаби уларга қандай шароит яратилганидан бехабарман. Ҳозирдан “Динамо” клубининг ташкилий ва молиявий йўналишларини белгилаб олишимиз даркор. Бундан буён нафақат “Динамо”, вилоят футболи ҳам имконқадар назоратимда бўлади. Болалар футболини ҳам ривожлантиришимиз керак. Болалар футболидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиб, шароитларни яна бир кўздан кечириш, стадион ва майдонларни яхшилаш борасида ишлар режасини тузишимиз шарт. Болалар ва ўсмирлар футболи бу - пойдевор, бунга жиддий ёндашиш лозим” – деди вилоят раҳбари.

Йиғилиш якунида Эркинжон Турдимов футболдаги муаммо ва камчиликлар, таклифлар борасида клуб раҳбарияти ва мураббийларни журналистлар ва мухлислар билан доимо очиқ мулоқотга киришишлари лозимлигини, Самарқанд футболи ривожи учун барча бирлашиб бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши шартлигини таъкидлади.

Тадбир якунида “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев сўзга чиқиб, Эркинжон Турдимовга футбол жонкуяри сифатида қилинаётган катта эътибор учун миннатдорчилик изҳор этиб, билдирилган ишончни оқлаш учун бутун жамоа масъулиятни ҳис этган ҳолда Суперлига йўлланмаси учун курашишини маълум қилди ва вилоят ҳокимига жамоа номидан “Динамо”нинг 49-рақамли либосини совға қилди.

“Динамо” клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика