UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  11 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  13 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола Янгиликлар

"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола

Клублар ўртасидаги ЖЧ 2-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Ал Айн" (6:0) беллашувидан сўнг "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверри ҳақида фикр билдирди.

"Эчеверри ўтган мавсумда келганидан бери, уч-тўрт ой давомида машғулотлар охирида якка ўзи дарвозабон ва девор билан жарима зарбаларини машқ қиларди. Бошқалар бундай қилмасди.

У тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди, унда жасорат ва маҳорат бор эди. Машқ қилиш гольф ёки баскетболга ўхшайди: қанча кўп ҳаракат қилсангиз, шунча кўп имкониятга эга бўласиз. У ажойиб гол урди ва кичик бўшлиқларда ғоят моҳир ўйинчи эканлигини исботлади.

Афсуски, тўпиғидаги муаммо туфайли танаффусдан кейин ўйинни давом эттира олмади, аммо бу мусобақадаги илк дақиқаларидаёқ ажойиб гол ургани жуда яхши бўлди. Жарима зарбаси ҳақиқатан ҳам жуда зўр чиқди.

Энг муҳими, биз кейинги босқичга йўл олдик.

Биз олдинга интиляпмиз ва охир-оқибат кучли жамоаларга дуч келишимиз муқаррар. Бразилия жамоалари ва Европанинг энг яхши клублари иштирокидаги ўйинларга гувоҳ бўлаётгандирсиз, аммо бу бизни унча ташвишлантирмайди.

"Ювентус" билан ўйинимизга тўрт кун қолди, ундан кейин эса навбатдаги рақибимиз билан учрашувимиз бўлади. Қўшма Штатларда яна бир ҳафта қолаётганимиздан хурсандман", – деди Гвардиола.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
23 июн 13:56:43
Best One
Сэр Алекс Фергюссон ва Арсен Вингер мен Гвардиоладан хар жабхада устун деб билан тугри улар хам катта трансферлар килган лекин утган йилги мавсум ярмида Сити пайсайиш булди агар Аарабларни пули булмаганда Сити Чемпионлар лигасини тушида курарди Мармуш в бошка сотиб сотиб олинган футболчилар ва арабларни пули билан визиятдан чикиб кетди Гвардиола. Мен Премъер лигади Сэр Алекс Фергюссон ва Вингер даврида бунакасини курмаганман улар битта битта футболчини ривожланишини 3-йиллаб кутган уларда хам чексиз имкониятлар булган фойдаланганда биз Роналду Руни ёки Фабрегас Анри курмаган булармидик
championat.asia
Яндекс.Метрика