UZ

Сўнгги янгиликлар

09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  3 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  4 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  4 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  12 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  2 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   11

Диёр Имомхўжаев нимага шаъма қилди? Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев нимага шаъма қилди?

ПФЛ Бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўз Телеграм каналида пост қолдирди.

"АГМК клуби Олий лигада қандай пайдо бўлиб қолганини эслайсиз-а? Адашмасам, ўшанда 1-лигани 8-ўринда тугатганди. Кейин бирдан юқорининг қарори билан бой клубга айланиб қолди ва Олий лигага қўшилиб олди.

Бу каби мисоллар бизда ҳамма даврда бўлган ва ҳали бўлади ҳам. Чунки, футболга пулни ким бераётган бўлса, унинг айтгани бўлади. Спорт принциплари эса қачонки клублар ўзи пул топишни бошлаганидан кейин ишга тушса керак. 

Хулоса: кто платит тот и заказывает музыку".

ПФЛда фаолият юритаётган Диёр Имомхўжаев афтидан бу гапларни бекорга ёзгани йўқ. Тез орада Суперлигада қандайдир ўзгариш бўлади шекилли. Анчадан бери "Сурхон"нинг бу мавсум Суперлигада иштирок этиши ҳақида гап-сўзлар бўляпти. Шунга "Сурхон" вакиллари ПФЛга келган бўлишлари мумкин.

Маълумот учун, ҳозирча Илҳом Мўминжонов бошқарувидаги жамоага бир нечта янги футболчилар келиб қўшилди. Масалан, Асилбек Омонов, Шерзод Каримов, Аъзам Алиев, Азамат Алланиязов шулар жумласидан. Қолаверса Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Осиё Кубогида иштирок этган Даврон Ҳошимовнинг ҳам шу клубга ўтиши кутилмоқда. Ҳар ҳолда Осиё Кубогида яхши ўйин намойиш этган футболчи Пролига клубига бормаса керак. 

Балки Диёр Имомхўжаев умуман бошқа нарсани назарда тутган бўлишиям мумкин. Воқеалар ривожини кутиб қоламиз.

Рейтинг: -89   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика