UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  0 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  11 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  12

"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди Янгиликлар

"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди

Sport.es нашри хабар беришича, Мадриднинг "Реал" клубида президент Флорентино Перес ва жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо ўртасида илк ихтилофлар кузатилмоқда

Жумладан, яқинда ўтказилган учрашувда "Реал" раҳбари клубнинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги чиқишидан норозилигини билдирган.

Бу орада 43 ёшли мутахассис жамоага кучли таянч ярим ҳимоячи кераклигини айтиб, раҳбариятдан бу позицияни кучайтириш учун маблағ ажратишларини сўраган. Аммо бу масалада ҳам тарафлар фикри зид чиқди. Агар Перес "Манчестер Сити" юлдузи Родри даражасидаги футболчи трансферида туриб олган бўлса (бундай йирик трансфер ҳозирча амалга ошиши қийин), Хаби Алонсо унга нисбатан реалроқ номзодларни — "Штутгарт"дан Ангело Штиллер, "Интер"дан Николо Барелла ва "АЗ Алкмар"дан Кес Смитни таклиф қилган. Аммо бу номзодларни турли сабабларга кўра айнан Перес маъқулламаган.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо бошқарувидаги "Реал" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида ПСЖга йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Регламентга кўра, учинчи ўрин учун ўйин кўзда тутилмаган эди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика