UZ

Сўнгги янгиликлар

15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  1 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  8 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  33 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2

"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум Янгиликлар

"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум

Самарқанднинг "Динамо" клуби БААдаги иккинчи йиғинда 4та ўйин ўтказишни режа қилган.

"Динамо" жамоаси Суперлига-2025 мавсумига тайёргарликнинг сўнгги босқичини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоа 12 февралда Тошкентдан Дубай шаҳрига жўнаб кетиб, 12 кун давомида 4та ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

Жумладан, Самарқанд клуби 15 февраль куни РПЛ етакчиларидан бири "Локомотив" (Москва), 17 февраль куни Тожикистоннинг амалдаги чемпиони "Истиқлол", 20 февралда Қозоғистоннинг кўп карра чемпиони, ўтган мавсум Конференциялар лигаси иштирокчиси бўлган "Астана" клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 22 февраль санасида 4-ўртоқлик ўйинида яна "Локомотив" билан учрашув ўтказилади. 

"Динамо" делегацияси 24 февраль куни Ўзбекистонга қайтади.

БААдаги ўртоқлик ўйинлари тақвими:

15 февраль. "Динамо" - "Локомотив" (Россия)
17 февраль. "Динамо" - "Истиқлол" (Тожикистон)
20 февраль. "Динамо" - "Астана" (Қозоғистон)
22 февраль. "Динамо" - "Локомотив" (Россия)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика