UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланмоқда: Ўзбекистон кимлар билан тушади?  0 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   2 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  0 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  2 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  5 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  7 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  5 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  2

«Динамо» - «Насаф» учрашуви чипталари 10 минг сўмдан сотувга чиқди Янгиликлар

«Динамо» - «Насаф» учрашуви чипталари 10 минг сўмдан сотувга чиқди

Яна икки кундан кейин Самарқандда Суперлига-2019 очилиш учрашуви “Динамо” – “Насаф” ўйини ўтказилади.

Бир неча кундан буён Самарқанд шаҳрининг турли чорраҳаларидаги 24 та йирик экранлар (Sity TV)да “Динамо” – “Насаф” ўйини афишаси намойиш этилмоқда. Қолаверса, учрашув анонси “Samarqand TV” орқали ҳам берилмоқда. Клуб сингари стадионда ҳам Суперлига баҳсига катта тайёргарлик ишлари олиб бормоқда.

Катта футбол ҳавосини соғиниб қолган Самарқандда 9 март, шанба кунги ўйинда ўйингоҳ мухлислар билан тўлиши кутилмоқда. Самарқанд ва Қашқадарё қўшни вилоятларнинг бош клублари ўртасидаги учрашув ҳозирдан мухлисларнинг катта қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Шанба куни ўйиндан олдин соат 14:30дан бошлаб концерт ва кўргазмали дастурлар, расмий очилиш маросими ўтказиш режалаштирилган. Таниқли санъаткорлар куй-қўшиқлари билан мухлислар олдида чиқиш қилишади.

Бугундан бошлаб “Динамо” стадионида 1-тур доирасидаги “Динамо” – “Насаф” ўйини чипталари сотувга чиқди. Чипталар 10 минг сўмдан сотилмоқда. Ўйин куни стадион кассаларида чипталарга навбат катта бўлиши мумкинлиги боис, имконқадар чипталарни ҳозирдан ҳам сотиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” – “Насаф” учрашуви 9 март куни соат 16:00да бошланади.

9 март (шанба)
Суперлига. 1-тур.
«ДИНАМО» - «НАСАФ»
Самарқанд, “Динамо” стадиони.
Ўйин вақти
: 16:00
Чипта нархи: 10 000 сўм.


Динамо

Амиржон Сафаров - 51'

Суперлига. 1-тур

09/03/2019, 16:00

1
:
1
Тугади

Насаф

Дилшод Саитов - 12'

45'
90'
51'  Амиржон Сафаров
51'  Сардор Эминов
62'  Шоҳруҳ Эшбўтаев (Ботирали Эргашев)
66'  Дамир Темиров (Жасур Азимов)
77'  Амиржон Сафаров (Воҳид Шодиев)
82'  Ҳакимжон Аламхонов
12'  Дилшод Саитов
12'  Хуршидбек Мухторов
71'  Ойбек Бозоров (Бобир Абдихолиқов)
79'  Акмал Мозговой (Ислом Кенжабоев)
90'  Ислом Рашидхонов (Дониёр Нарзуллаев)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика