UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  0 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  3 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  6 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  2 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  18 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  12 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0

«Динамо» Грузия вице-чемпионини мағлуб этди. Ягона голни Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси урди Янгиликлар

«Динамо» Грузия вице-чемпионини мағлуб этди. Ягона голни Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси урди

«Динамо» жамоаси кеча, 15 февраль куни Қозоғистон чемпионати совриндори «Актобе» клубини мағлуб (3:1) этган бўлса, бугун Грузия вице-чемпиони «Динамо Тблиси»га қарши саф тортди.

Ўйин ўртоқлик мақомида бўлса-да, ҳар икки томон ҳам баҳсга жиддий муносабатда бўлди. Буни ҳар икки томондан ҳам бир нафардан ўйинчи четлатилганидан билса бўлади.

Вадим Абрамов шогирдлари ўйинни ҳужумкор бошлаб, 10-дақиқада Санжар Шоаҳмедовнинг узатмасидан кейин Владимир Козак ҳисобни очди – 1:0.

32-дақиқада рақиб ўйинчиси тезкор қарши ҳужумда Фаррух Икромовни қўполлик билан тўхтатиб қолгач, майдондан четлатилган бўлса, иккинчи бўлимда ёш ҳимоячи Анваржон Файзуллаев иккинчи сариқ карточкани олиб ўйиндан четлатилди. Томонлар келишувига кўра, икки сафар ҳам рақиб сафига бошқа ўйинчи туширилди.

Ўйин давомида Грузия чемпионати кумуш медали соҳибидан устунлигини кўрсатган Самарқанд жамоаси кетма-кет иккинчи кунги ўйинда ҳам ғалабага эришди.

Ўртоқлик ўйини. Туркия, Белек
16 феврал (жума)
«Динамо» (Ўзбекистон) - «Динамо» (Грузия) – 1:0
Гол:
Владимир Козак, 8.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Душан Мийич, Владимир Козак, Франческо, Францис Нарх, Санжар Шоаҳмедов, Хислат Халилов, Фаррух Икромов, Кожо Жоэл.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Анваржон Файзуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Хуршидбек Убайдуллаев, Комил Шарофутдинов, Достон Фотеев, Воҳиджон Оқбўтаев, Дамир Темиров, Ҳумоюнмирзо Иминов, Абубакр Муйдинов, Анвар Ҳожимирзаев, Элнур Саидмурадов, Эммануэл Ягр.



Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика