UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  0 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  0 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0

CAFA мусобақаларини ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ОАВ ходимлари тақдирланишди Янгиликлар

CAFA мусобақаларини ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ОАВ ходимлари тақдирланишди

Теглар :  CAFA
Хабарингиз бор, шу йилнинг июль ойида пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциациясига (CAFA) аъзо мамлакатларнинг U-16 ва U-15 терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтганди.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида мазкур мусобақани ёритишда фаол бўлган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ташкилот Бош котиби Санжар Ризаев ва ОАВ ходимлари қатнашишди.

Умид Аҳмаджонов мусобақаларни ёритишда жонбозлик кўрсатган ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдириб, уларга ташкилот номидан ташаккурнома ва совғалар топширди.

"МОФА ва ЎФА томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, мусобақалар борасида фикр-мулоҳазалар, таклифлар бўлса уларни тинглашга ҳамиша тайёрмиз. Биргаликда ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқамиз. Бунинг учун Сизлар билан бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз керак", - деди Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, МОФА президенти келгуси мусобақаларда ҳам журналистлардан ана шундай фаоллик кутиб қолишини таъкидлаб ўтди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика