UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  13 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  9 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  2 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4

"Бухоро"нинг қарзи 6 млрд, "Сурхон" ва "Сўғдиёна"га ҳомий, "Бунёдкор" академиясини ўз уйидан чиқариб юбориш тўғрисида... Янгиликлар

"Бухоро"нинг қарзи 6 млрд, "Сурхон" ва "Сўғдиёна"га ҳомий, "Бунёдкор" академиясини ўз уйидан чиқариб юбориш тўғрисида...

Бугун таҳририятимизга бир хат келиб тушди. Унга кўра 17 январь куни ЎФА Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги талаблар илгари сурилган лойиҳани тақдим этган ва кун тартибидан қуйидаги ишлар жой олган:

Ундаги муҳим томонларни кўрсатиб ўтамиз. 5-бандда барча вилоят академияларини қайта реконструкуциядан ўтказиш лозимлигини қайд этилган. "Бухоро" клубининг қарзига оид 6-бандда эса "Ўзбекнефтегаз", "Ўзнефтмахсулот" ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи клубнинг 6 млрд сўмдан иборат қарзини ёпиб бериш топшириғини олади. Кейинги қаторда "Сурхон" мавзуси кўтарилган ва "Ўзбекгидроэнерго" ва "Навоий КМК" клубнинг ҳомийлари этиб белгиланиши ҳақида гап борган. Албатта Сурхондарё вилоятига футболни кириб келиши катта ютуқ.

Яна, 8-бандда "Асака банк", "Ўзбекистон темир йўллари", "Ўзбекистон ҳаво йўллари" эса "Қўқон-1912" клубини молиялаштирилиши тўғрисида сўз борган. Кейинги бандда "Сўғдиёна" клуби ҳомийлари кўрсатилганлигини суратда кўришингиз мумкин. Агар бу клублар муқим ҳомийга эга бўлсалар, Суперлигага интрига олиб кира олишлари аниқ.

Афсуски 10-банд кишини хурсанд қилмади. Унда ҳали борадиган жойи йўқ бўлган "Бунёдкор" академиясини 10 кун ичида бўшатиб, Республика академиясига топшириш қайд этилган. Ҳали Республика академиясининг меваси қачон ҳосил беради, билмаймиз. Аммо тап-тайёр дараҳтни кесиб ташлаш тўғрисидаги жумла ўзбек футболининг зарарига ишлаши аниқ.

11-банд эса қувонарли, агар ўхшаса. Унда МТРК ўз базасини 2та замонавий КТС билан бойитиши кераклиги айтилган. КТС ўз навбатида VAR тизимини ҳам ўзига мужассамлаштириши керак экан.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика