UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  2 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  22 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  0 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  8 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  2

Биласизми? Толипов билан Соломин “Оқ-Тепа”да Янгиликлар

Биласизми? Толипов билан Соломин “Оқ-Тепа”да

Мамлакатимиздаги таниқли ҳужумчилардан бири Павел Соломин билан иқтидорли футболчи Темур Толипов айни дамда Тошкентнинг “Оқ-Тепа” жамоасида фаолият юритаётганини кўпчилик яхши билмаса керак.

Ўз вақтида миллий чемпионатимизда “Трактор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ҳамда “Обод” сингари жамоаларда ўйнаб, тўпурарлик маҳоратини намоён эта олган Павел Соломин ҳамон бутсаларини михга илишга шошилаётгани йўқ. 36 ёшли футболчи айни дамда иккинчи лигада “Оқ-Тепа” шарафини ҳимоя қилмоқда.
 
Ундан ташқари Темур Толипов ҳам ушбу жамоа учун ўйнаб келмоқда. Ишқибозлар яхши билишса керак, “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси Толипов бунгача “Навбаҳор” ва “Обод” сингари жамоаларда ўйнашга ҳам улгурди. Жорий мавсум эса 23 ёшли ҳужумчи ПРО-Лига қатнашчиси “Ифтихор”да қўним топганди. Бироқ Темурнинг Олтиариқ жамоасидаги фаолияти ҳам узоқ давом этмади ва  қисқа фурсат ичида футболчи жамоа билан хайрлашди.  

Олинган маълумотларга кўра, Толипов ҳам Соломин сингари “Оқ-Тепа” учун ўйнаб келмоқда.  

Маълумот учун, Тошкент шаҳар иккинчи лига иштирокчиси “Оқ-Тепа” клубини ўз вақтининг моҳир ҳимоячиси Ярослав Крушелницкий бошқармоқда.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика