UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  3 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3

Ла лиганинг янги кубоги 28 октябрда Тошкентга олиб келинади Янгиликлар

Ла лиганинг янги кубоги 28 октябрда Тошкентга олиб келинади

Теглар :  Ла лигаПФЛ
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Испания Ла лигасининг Осиё миқиёсидаги энг яқин ҳамкор лигасига айланиб бормоқда.

Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандумга асосан ҳар икки томон кўплаб лойиҳа, тадбир ҳамда ўртоқлик учрашувлари, маҳорат дарслари ўтказишга келишиб олишган. Шу аснода 28 октябрь куни яқин ўтмишнинг машхур ҳужумкор ярим ҳимоячиларидан бири, “Барселона”, “Атлетико Мадрид”, “Ливерпуль” ва Испания терма жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи, эндиликдаги Ла лига элчиси – Луис Гарсия Тошкентга ташриф буюриши ҳамда ўзбекистонлик ёш “чарм тўп” усталарига маҳорат дарслари ўтиб бериши ҳақида олдинроқ маълум қилган эдик.

Луис Гарсия 28 октябрь куни “Миллий” стадионда ташкил этиладиган “Оммавий Эл-Классико” тадбирида иштирок этади. Ла лига ҳамда ПФЛ томонидан илк бора юртимизда ўтказилаётган мазкур воқеликни юқори савияда ташкил қилишга катта тайёргарлик олиб борилмоқда.

Катта шоу-концерти, юлдузлар иштирокидаги совғалар улашиш маросими, улкан экранлардаги “Эл-Классико” томошаси билан бир қаторда шу куни “Миллий” стадионга ташриф буюрадиган мухлислар Испания Ла лигаси чемпионига топшириладиган махсус кубокни яқиндан кўриш ҳамда суратга тушиш имкониятига эга бўлишади.




Испания Ла лигаси жорий мавсумдан бошлаб мамлакат чемпионига кўриниши ва дизайнини буткул ўзгарган янгича кубокни топширишни бошлайди ва қувонарли жиҳати шундаки, мавсум якунида Испания чемпионига тақдим этиладиган янги кубокни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари дунё бўйича биринчилардан бўлиб кўриш имконига эга бўлишади.

28 октябрь куни “Миллий” стадионда Ла лига элчиси –  Луис Гарсия ҳамда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси элчиси – мафтункор Шаҳзода иштирокида ўтказиладиган “Оммавий Эл-Классико” тадбирида мухлисларни яна бошқа кўплаб сюрпризлар кутади. Тадбирнинг энг муҳим қисмида барча биргаликда катта экранларда “Барселона” – “Реал” учрашувини томоша қилиш имкониятига эга бўлади.

Барча футбол ишқибозларини 28 октябрь куни “Миллий” стадионига чорлаймиз. Кириш чипталарини “Миллий” стадион кассаларидан ҳарид қилиш мумкин бўлади.

“Миллий” стадионга келинг ва ажойиб футбол атмосферасидан баҳраманд бўлинг!

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика