UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  1 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  4 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0

Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал" Янгиликлар

Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"

Иккинчи даврага тайёргарлик олиб бораётган Муборакнинг "Машъал" жамоасида мураббийлар штабида вақтинча ўзгариш юз берди.

"Оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга кўра, бош мураббий Асрор Алиқулов жамоа билан бўлмаётгани айтиляпти.

Мазкур ҳолат бўйича олинган расмий маълумотларга кўра, Асрор Алиқулов вақтинча таътилга чиққан. Таътилнинг сабаби оилавий шароитлар билан боғлиқ. Унинг "Машъал" билан тузган шартномаси 2027 йилгача амал қилади ва клуб мураббийга тўлиқ ишонч билдиради.

Айни пайтда жамоани Отабек Нарзуллаев иккинчи даврага тайёрламоқда", – дейилади муборакликлар хабарида.

Аввалроқ Суперлигада навбатдаги истеъфо рўй бергани ҳақида хабар берган эдик. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
22 июл 14:10:35
Аброр Ибрагимов
Асроржон Шуртанимизга кайтинг айрим ахмоклар Про лигадан оддий маблаг билан Супер лигага олиб чиккан Анварни йукотишди. Яна диванный экспертлар бор эди огзи хорамлар заказга ёзадигон ахмоклар йуколиб колли.. Шуртанга келинг кутопмиз!!!
championat.asia
Яндекс.Метрика