Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди

Khoja
21 июл 2025
“Машъал“ бош мураббийи Асрор Алиқулов жамоани тарк этди.

Бу ҳақида Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда. Жамоани ҳозирда Отабек Нарзуллаев бошқармоқда. Унга Баҳодир Муртозаев ёрдам бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Асрор Алиқулов ўтган мавсум “Машъал“ билан Пролигада 1-ўрини эгаллаб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритганди. Муборак жамоаси жорий мавсум Суперлиганинг 1-даврасидан сўнг турнир жадвалида 12-поғонада кетмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia