UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  13 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  13 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  4 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  10

"Анжи"га қарши баҳсдан сўнг Валерий Карпин Шомуродовни мақтади Янгиликлар

"Анжи"га қарши баҳсдан сўнг Валерий Карпин Шомуродовни мақтади

"Ростов" ҳамда "Анжи" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 12-тур ўйинидан сўнг (1:0) ростовликлар устози Валерий Карпин баҳс ҳақида фикр билдирди.

- Жамоани нима учун мақташим керак? Ҳаммаси учун. Масалан, ажойиб биринчи тайм туфайли. Режалаштирган барча ишимиз амалга ошди. Тезкор прессинг, тўп йўқотишдан сўнг уни олиб қўйиш. Тезкор гол урмоқчи эдик, вазиятларга эга бўлдик, аммо ҳаммасидан ҳам фойдалана олмадик. Бу менинг қўл остимдаги энг яхши биринчи бўлим бўлди. Ҳар томонлама. Сўнгги сонияларни ҳисобга олмасак, баҳснинг иккинчи қисми ҳам муваффақиятли ўтди. Биринчи бўлимда ҳужумимиз машқ қилди, иккинчисида эса ҳимоямиз.

- Жамоани муаммоси бор рақибга қарши тайёрлаш қийинми?

- Йўқ. Биз бунгача иккита ўйинда мағлуб бўлдик, диққатни бир жойга тўплашда муаммо бўлмади. Йигитларга "Анжи" пул учун эмас, ўзи учун ўйнаётганини айтдим. Улар учун ҳар бир ўйин худди сўнгги учрашувдек. Футболчилар ҳозирданоқ ўзини бошқа клубларга сотишяпти.

- Скопинцевнинг четлатилиши ҳақида нима дея оласиз?

- Бу ўйин таассуротига таъсир кўрсатди. Бошқа ўзгаришлар бўлиши керак эди. Баъзи режалар парчаланди, ўзгаришлар бўлди. Аммо четлатишдан сўнг қанот ҳимоячиси жойида ўйнаган Элдор Шомуродовни алоҳида таъкидлаб ўтишим керак.

- Скопинцевга нисбатан қандайдир чоралар кўриладими?

- Уришиб берамиз, аммо бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Четлатилиш амалга ошиб бўлган.

- Таркибда ўзгаришлар бўлди. Абаев ва Ионов майдонга тушмади. "Локомотив"га қарши баҳсдан сўнг шундай қарорга келдингизми?

- Бугун Ионов ёқтирадиган бўш ҳудудлар бўлмади. Бошқа ҳужумчидан (Элдор Шомуродов) фойдаланишга тўғри келди. Танловим ўзини оқлади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика