UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  7 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  13 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  37 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0

"Андижон"нинг россиялик ҳужумчиси: "Мақсад – клуб таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш" Янгиликлар

"Андижон"нинг россиялик ҳужумчиси: "Мақсад – клуб таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш"

"Андижон" сафига янги қўшилган футболчилар орасида ЦСКА клуби тарбияланувчиси, истеъдодли ҳужумчи Лука Згурский ҳам борлигини биласиз.

Россиялик футболчи фаолиятида янги саҳифа очилди ва “Андижон”да нималарга қодирлигини кўрсатмоқчи. Шу билан бирга у янги саргузаштларга ҳам тайёрланмоқда. Лука “Андижон” матбуот хизматига илк интервюси берди.


-Лука, сиз энди расман “Андижон” аъзосисиз. Янги клубда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

-Ўзимни бу ерда аъло даражада ҳис қиляпман. “Андижон”дек клубда ўйнашдан хурсандман.

-Олдин “Андижон” ҳақида нималарни эшитгансиз?

-Айтишим мумкинки, “Андижон” жамоасини яхши ва ажойиб мухлисларга эга клуб деб эшитганман.

-Лука, айтинг-чи, ЦСКА клубидаги фаолиятингиз қандай кечди?

-ЦСКАда турли хил яхши ва бунинг акси ўлароқ ёқимсиз дамлар ҳам бўлган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шу даражага етишимда мазкур жамоанинг ҳиссаси катта эканлигини таъкидлаб ўтмасам бўлмайди.

-“Андижон”га кўчиб ўтишингизда ЦСКА ва умуман у ердагиларнинг муносабати қандай бўлди?

-Мухлислар ва ўйинчиларнинг муносабати турлича бўлди. Лекин кўпчилик бу танловимни қўллаб-қувватлади.

-Сиз ҳужумчисиз. Табиийки, мухлислар сиздан кўп нарса кутишади. Ўтган йили Рубин Хебай энг яхши тўпурар бўлганди. Унинг ўрнини эгаллашга тайёрмисиз?

-Иложи борича тезроқ ўзимга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Шу билан бирга тўпурар бўлишга ва фурсати келганида ҳимоядаги шерикларимга ҳам ёрдамлашишга ҳаракат қиламан.

-Адашмасам, сиз илгари ҳам Ўзбекистонга келгансиз-а?

-Ҳа, олдин Россия У21 таркибида Ўзбекистонда – Бухоро шаҳрида бўлиб, иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушганман.

-Сиз ва Максим Сарраф ЦСКАдан “Андижон”га қўшилганинглардан сўнг “Спорт Экспресс” нашри мен билан алоқага чиқди ва бу трансферларга қизиқишди. Россиялик журналистлар ҳам бу масалада сизлар билан боғланишгандир…

-Ҳа, россиялик журналистлар бу ўтишим қандай амалга ошгани билан қизиқишди.

-Асосий мақсадингиз нима?

-Мақсад – “Андижон” таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш. Албатта, жамоа учун фойдаси тегадиган футболчи бўлишга ва кўпроқ голлар уришга, тўпурарлар пойгасига киришга ҳаракат қиламан.

-Қайси рақамни танладингиз?

-Ўзимга 51-рақамни олдим.

-“Андижон” жамоасига мослашув жараёни қандай кечяпти?

-Мослашиш жараёни зўр ўтмоқда ва бунинг учун ўйинчиларга, клуб раҳбарияти ва ходимларига миннатдорлик билдираман.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика