UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  6 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

Александр Хомяков: “Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз” Янгиликлар

Александр Хомяков: “Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз”

“Андижон”нинг “Корвинул” ҳамда “Канвон” жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Алексадн Хомяков клуб матбуот хизматининг бир қатор саволларига жавоб берди.

-Александр Андреевич, Анталиядаги сўнгги назорат учрашуви ҳам ўтказилди. Таассуротларингиз қандай?

-Биринчи ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, боғлиқлик умуман бўлмади. Бошқа томондан қараганда, биринчи ўйинда етарли вазиятлар яратдик, лекин яна якунига етказа олмадик. Рақибда эса аксинча, уларни ҳар бир зарбаси дарвозадан жой олди. Шунинг учун айтаман: бугун бизни кунимиз бўлмади. Иккинчи ўйин ҳақида гапирсам, яхши рақиб экан. 70 дақиқа тенгма-тенг кураш бўлди. Кўпроқ вақтимизни асосан ҳимояда ўтказдик ва қарши ҳужумларга ўтишга ҳаракат қилдик. Ўйиндан қониқдим. Футболчиларга баракалла дейман. Ишлашда давом этамиз, бу ердаги йиғинимизни якунлаяпмиз. Лекин ҳали бизда чемпионат бошланишига яна икки ҳафта вақт бор. Асосий таркибни аниқлашда бир қарорга келишимиз керак ва захира таркибига кирадиганларни ҳам аниқлаб олишимиз лозим. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда.

-“Андижон”нинг Анталиядаги йиғини деярли ниҳоялаб қолди. Бир сўз билан айтганда, қониқиш ҳосил қилдингизми?

-Ҳа, умумий олганда, албатта қониқдим. Сифатли майдонлар, муносиб рақиблар… Амалга ошира олмаётган вазиятлар мени бироз асабийлаштирмоқда. Лекин бу масалани ҳал қила оламиз. Охирида кучайтира оладиган футболчиларни жалб қиламиз.

-Мухлисларни Рубин Хебайнинг ўрнини ким тўлдириши қизиқтиряпти. Бу борада қандай режа бор?

-Ҳа, ҳужумчи излаяпмиз. Тезроқ бир қарорга келишимиз керак. Рубин сингари ёрдам бера оладиган футболчи билан келишув жараёнидамиз. Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика