UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Ламин Ямаль яна бир муваффақиятга эришди  0 14:04"Уни жуда соғинаман". Гвардиола Клоппнинг кетиши ҳақида  2 13:40"Рома" ижарага олинган "Лейпциг" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:19"Навбаҳор" ягона тўп эвазига "Водий дербиси"да ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 12:58ФИФА мутахассиси ва ЎФАнинг бельгиялик техник директори Самарқандга ташриф буюрди  1 12:53Родри "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги асосий фарқни айтди  1 12:30Шифокорга нисбатан қўполлик қилган Бубаньянинг лицензияси қўмита йиғилишига қадар қайтариб олинади — ЎзПФЛ  32 12:09Карлос Тевес "Индепендьенте" бош мураббийлигидан истеъфога чиқади  1 11:45"Ювентус"га вақтинчалик мураббий тайинланди  0 11:21"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи  0 11:02Ўзингизни "Навбаҳор" мухлисидек ҳис қилинг. Мавсум рекорди ўрнатилган ўйиннинг энг қайноқ лаҳзалари  14 11:01Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса...  7 10:36Клопп «Ливерпуль»даги фаолияти ҳақида: «Бизда на зўр мураббий, на энг кучли жамоа бор эди»  6 10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  9 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4

Ўзбекистон МТЖ ўқув-машғулот йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатида ўзгариш юз берди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ ўқув-машғулот йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатида ўзгариш юз берди

Кеча хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси август ойи аввалида Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

3-10 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган мазкур йиғинга “Пахтакор” клубининг 13 нафар аъзоси чақирилган эди.

Бироқ бугун олинган сўнгги тест натижаларига кўра ушбу футболчилар орасида коронавирус инфекцияси аниқланганлар борлиги маълум бўлди. Терма жамоа мураббийлар штаби бошқа ўйинчиларни соғлигини хавф остида қолдирмаслик мақсадида “Пахтакор” клуби вакилларини йиғинган жалб этмасликка қарор қилди.

Шу сабабли, қуйидаги футболчилар миллий терма жамоамизнинг кейинги ҳафтадаги йиғинига келиб қўшилади:

Аббос Отахонов ("Металлург"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Бунёдкор"), Искандар Шайқулов ("Сўғдиёна"), Ҳожимат Эркинов (АГМК), Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912"), Аббосжон Ғуломов ("Навбаҳор"), Қувондиқ Рўзиев ("Қўқон-1912"), Жасур Ҳасанов ("Соғдиёна"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")

Маълумот ўрнида, терма жамоа шифокори барча клуб шифокорлари орқали чақирув олган футболчиларнинг соғлиги ҳақида мунтазам хабардор бўлиб турибди.

Шунингдек, мазкур йиғин аввалидан терма жамоа тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика