UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  3 01:13"Реал" финалга боради, ўйин бекор қилинмайди  6 00:51Флик: "Ҳакамларни нафақат ҳурмат қилиш, балки, қадрлаш ҳам керак"  11 00:15Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"  10 23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  9 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  13 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  20 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  30 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  27 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  15 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  4 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  3 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4

Рауль ва Хавига устозлик қилган дунёнинг энг бахтли мураббийи тўғрисида қизиқарли маълумотлар Янгиликлар

Рауль ва Хавига устозлик қилган дунёнинг энг бахтли мураббийи тўғрисида қизиқарли маълумотлар

Иордания билан Осиё кубоги финалига йўл олган мутахассис она тилини бошқа тиллардан устун қўйиши ҳамда терма жамоа тўпурарини четлатгани билан ёдда қолган.

Иордания терма жамоаси кутилмаганда барчанинг нигоҳини ўзига қаратиб, Осиё кубогининг финалига йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсга қадар бир қатор кучли жамоалар, хусусан, турнир фаворитларидан бири ҳисобланган Жанубий Корея мағлуб этилди. Араб мамлакатининг ушбу босқичга етиб келишида жамоанинг марокашлик бош мураббийи Ҳусайн Аммутанинг ҳиссаси катта. Келинг, финалдан олдин 54 ёшли мутахассис фаолиятига оид қизиқарли маълумотлар билан танишамиз.

1969 йил таваллуд топган Аммута футболчилик фаолияти давомида "Иттиҳод", ФЮС, "Ар Риёд", "Ал Садд", "Шаржа", "Қатар СК", "Земаурус" каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

Ҳусайн кейинчалик "Земмурис"да ўйновчи мураббий сифатида иш бошлаган.

Аммутанинг Иорданиядаги эртаги кўнгилсиз руҳда бошланди: жамоа Ҳоландсиз Норвегиядан жавобсиз 6 та гол қабул қилиб олди. Қолаверса, Иордания жаҳон чемпионати саралаш босқичининг иккита учрашувида атиги бир очко қўлга киритди. Шундан сўнг Аммутанинг кетиши тўғрисида миш-мишлар янграй бошлади. Бироқ мамлакат футбол ассоциацияси мураббийга ишонч билдиришини маълум қилди. 

Устига-устак турнир бошланишига саноқли кунлар қолганда жамоа Японияга 1:6 ҳисобида ютқазди. Аммо Осиё кубогидаги натижалар аввалги муваффақиятсиз натижалар устига тупроқ тортиб кетди.

Маълумотларга кўра, ўтган йилнинг июнида жамоага бош мураббий этиб тайинланган Аммута ойига 65 минг АҚШ доллари маош олади.


Аммута Осиё кубогининг чорак финалида Ироққа қарши баҳс давомида ўзи билан тортишиб қолган Иорданиянинг энг яхши тўпурари Ҳамза Ал Дардурни жамоадан четлатди. Ал Дардур терма жамоаси сафида 35 та гол урган.

ВИДЕО

Марокашлик мутахассис она тилига ҳамиша бошқаларидан устун қўяди. Маълумки, мамлакат аҳолиси араб тили билан бир қаторда француз тилида ҳам мулоқот қилади. Аммута хорижий тиллардан ҳам хабардор. Бироқ у интервьюларда ҳам араб тилида сўзлашни афзал кўради. Мураббий "Видад"да ишлаётган кезларида Марокаш чемпионати учрашувидан кейинги матбуот анжуманида журналистнинг француз тилида берган саволига жавоб беришдан бош тортди. 

"Нега мендан француз тилида савол сўраяпсиз? Араб тили бизнинг биринчи, қолаверсиз, она тилимиз ҳисобланади. Биз француз эмасмиз. Араб тили — бу Қуръон тили".

Аммута "Ал Садд" бош мураббийи сифатида испаниялик афсонавий футболчилар Рауль Гонсалес ва Хави Эрнандесга мураббийлик қилган.

Иордания билан финалга йўл олган Ҳусайн Аммута айни дамда ўзини дунёдаги энг бахтли мураббий деб ҳисоблайди.

"Мен дунёдаги энг бахтли мураббийман. Бугунимиз биз учун тарихий кунга айланди. Бугунги тарихий натижага ҳисса қўшган барчага раҳмат. Айнан футболчиларимиз ғалаба йўлида энг кўп тер тўкишди. Финал ҳақидаги саволга ҳозир жавоб бериш қийин. Кореяга қарши ўйиндаги баъзи жиҳатларни таҳлил қилишимиз лозим, бундан ташқари рақибимиз ҳали маълум эмас. Осиё кубогидан олдин хавотирларим борлигини айтгандим. Бизда жароҳатланган футболчилар бор эди, тайёргарлик босқичи ҳам унчалик яхши бўлмаганди. Футболимизни ривожлантириш учун кўп иш қилишимиз керак. Футбол инфраструктурасига кўпроқ инвестиция киритишимиз керак. Болалар футболини ривожлантириш шарт. Ҳозир таркибимиздаги Муса Тамари Францияда тўп тепмоқда. Аминманки, кейинги йилларда яна 4-5 нафар футболчи Европага йўл олади. АПЛ ва Франция клубларида иорданияликлар ҳаракат қилишни бошлайди. Ҳозир футболчиларимиз ва Европа орасида катта тўсиқ бор. Биз бу деворни олиб ташлашимиз керак. Корея Республикаси каби терма жамоаларга қарши қозонилган катта ғалабалари ана шундай тўсиқларни олиб ташлашга хизмат қилади. Дунё даражасидаги ўйинчиларни етиштириб бериш пайти келди".

Эслатиб ўтамиз, Иордания терма жамоаси қитъа турнири финалида Қатар — Эрон жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. 

Петр Сегрт. Мўйлов. Иштиёқ. Хаёлот. Тожикистонни тарихий натижа сари етаклаётган "Эйнштейн" билан яқиндан танишамиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика