UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Аллегри "Милан"га қайтди  0 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  3 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  6 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  8 14:44"Дутор" ва "Котта Болла"дан ғалабалар — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:51Доннарумма вакили ПСЖ ҳақида: "Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз – ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Жанлуижи Парижда хурсанд".  0 13:12Россияга қарши баҳс учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  7 12:43Ўзбекистон - Қатар учрашуви учун чипталар офлайн сотилади  23 12:09Ла Лига мавсумида ВАРнинг энг кўп қарорлари "Реал"га қарши қабул қилинган – 16 та, "Барса"га қарши – 7 та  29 11:37ФИФА Анчелоттининг Бразилия терма жамоасига тайинланиши бўйича тергов бошлади  2 10:52Италия грандларига "Реал" ҳужумчиси керак  3 10:23Тен Хаг МЮдан собиқ футболчиларини олиб келмоқчи  6 09:54МЮ Осимхенни қўлга киритиш учун "Наполи"га ўз футболчисини таклиф қилди  1 09:25“Реал“ ва “Ливерпуль“ ниҳоят келишувга эришди  4 08:56“Рома“ ҳужумчиси билан шартномани узайтирди  1

Элдор Шомуродов: "ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор"

Ўзбекистон МТЖ бугундан навбатдаги йиғинини бошлади.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори, ҳужумчи Элдор Шомуродов БААга қарши бўлажак учрашув олдидан фикр билдирди. 

"Ҳаммада кайфият аъло даражада. Босим йўқ. Бугун йиғилдик. Худо хоҳласа, Дубайга кетамиз ва тайёргарликни ўша ерда давом эттирамиз.

Ҳеч қандай хавотир йўқ. Биз нима қилишимиз кераклиги ва бизни қандай ўйин кутиб турганини биламиз. Бундай ўйиндан олдин ортиқча мотивация ҳам шарт эмас деб ўйлайман. Ҳамма футболчилар тайёр ва бизга қандайдир омиллар халақит қилади деб ўйламайман. 

Ўзимни яхши ҳис этяпман. Баҳсга 100 фоиз тайёрман, Худо хоҳласа. Тайёргарлик учун ҳали яна 1 ҳафта вақтимиз бор. Албатта, осон бўлмайди. Биринчи навбатда, иссиқ ҳавога мослашимиз керак. ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор. Бутун Ўзбекистон биздан нимани кутаётганини тушуниб турибмиз. Бу сафар хато қилишга ҳаққимиз йўқ деган фикрдаман", – деди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон беллашуви 5 июнь куни 21:00 да бошланади.  

26 май куни Тимур Кападзе терма жамоа йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилган эди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
28 май 19:50:48
Oybek Haydarov
Хар качонгидан кура ажойиб таркиб йигилди манимча асосийси чарчаб колмаслик шунга яраша кучни сарфласа булди
+1   
28 май 19:49:03
Жалоладдин Мухаммадович✈
Элдор энг зўр формада хозир Masha Allah
   
28 май 22:54:28
Умиджон
Умиджон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
АЛЛОХ мададкор булсин узбегим углонлари амин ????????
Узр сурок белгиси босилиб кетипти
   
28 май 22:51:54
Умиджон
АЛЛОХ мададкор булсин узбегим углонлари амин ????????
   
28 май 22:08:34
Bahrom Abdurahmonov
Gvardiolaga aynan Eldor Shomurodovga o'xshash o'yinchilar mos keladi.
   
28 май 21:01:05
Umurzakov_
Turmakka gap yo'q. Endi yengil dubl qibersa BAAga hammasi alo darajada bajariladi
   
28 май 20:28:52
Haqqul
Элдорга ўхшаши йўқ
   
28 май 19:52:00
Oybek Haydarov
Shamsiddin Usmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Toʻyga aytmaptimi futbolchilarni?
Нахорга утишипти Темур тохирович ни курдим ва Яна Бир иктасини
   
28 май 19:46:16
NEWS 24
O'zi xam italyanlarga o'xshab qolibdi ortiqcha bosimsiz o'ynanglar
   
28 май 19:32:51
Shamsiddin Usmonov
Toʻyga aytmaptimi futbolchilarni?
   
28 май 19:19:36
YAZMARKAZ
Бу орзу барча Ўзбекистон халқида бор Элдоржон...
   
28 май 19:17:32
Адхамжон Низамов
Респект.Албатта ЖЧ йулланмани кулга киритиб,халкимизнинг азалий орзусини руёбга чикарасизлар.Узларингни хам орзуларинг амалга ошади.Сизлар энг кучли жамоасизлар.Олга,Узбекистон.Олга ,"Ок бурилар"
   
28 май 19:16:40
Ихтиёр
Элдор шомуродов биринчи кушли бешликда уйнади худо хохласа жахон чемпионатдаям биринчи сардорлик богини остида тушади
championat.asia
Яндекс.Метрика