Ўзбекистон - Қатар учрашуви учун чипталар офлайн сотилади

Aslanov Jasurbek
30 май 2025, 12:43
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10-июн куни “Бунёдкор” стадионида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қатар терма жамоасини қабул қилади.

iTicket компанияси ва ЎФА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда, аввалги ўйинлар тажрибасидан келиб чиқиб, фирибгарлик ва чипталарнинг қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида фақат “Ҳумо Арена”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионида офлайн савдо тартибини жорий этади. Мазкур чипталар махсус кодланган. Аввалги учрашувларда фирибгарлар электрон чипталарни сохталаштириб, кўплаб мухлисларнинг стадионга киролмаслигига сабабчи бўлишганди. 


Чипталар сотуви бошланиш санаси юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.


Ўзбекистон — Қатар

10-июн 18:45

“Бунёдкор” стадиони

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›