

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида журналист Рамон Алварес де Мон хабар берди.
Манбага кўра, “қаймоқранглилар“ англиялик футболчининг июн ойидаги маошини қоплайди, шунингдек, мерсисайдликларга қўшимча товон пули ҳам тўлайди.
Александр-Арнолднинг “Ливерпуль” билан шартномаси 2025-йилнинг 30-июнига қадар мўлжалланган.Аввалроқ ОАВда “Реал” Александр-Арнолд билан шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун “қизиллар”га 1-2 миллион евро тўлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.



