UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  5 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  1 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  2 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  5 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  6 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  14 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1

МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 25-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 25-турнинг энг яхши дарвозабони – Валижон Раҳимов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу турда Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ғалабада Раҳимовнинг ўрни беқиёс, чунки у 28-дақиқада пенальтини бартараф этди ва бу "қалдирғочлар"га қўшимча куч бағишлади. Бундан ташқари, тошкентликлар посбони баҳс мобайнида қатор вазиятларда ўзини кўрсатди. Championat.asia ижодий гуруҳи ортиқча муҳокамаларсиз айнан уни энг яхши деб топди.


Championat.asia сайти талқинида 25-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

Юқорида таъкидлаганимиздек, ортда қолган турда "Бунёдкор" сафарда "Навбаҳор"ни мағлуб этди (2:0). Бунда Илёс Зейтуллаевнинг ҳиссаси катта. Учрашувда айнан унинг тактик ишланмалари қўл келди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти 43 ёшли мутахассисни турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этди.    


Championat.asia сайти талқинига кўра, 25-турнинг энг яхши футболчиси – Имеда Ашортиа ("Бунёдкор")

"Бунёдкор"нинг "Навбаҳор" устидан қозонган ғалабасида катта саҳнага чиққан футболчи айнан Имеда Ашортиа эди. У учрашув мобайнида 2 та гол урди ва бир қатор хавфли вазиятлар яратди. Грузиялик ҳужумчи то алмаштирилгунча – 87-дақиқагача тиним билмади. Шу тариқа, Championat.asia сайти ходимлари бир қанча номзодлар орасидан айнан Имедани танлади ва тур футболчиси дея эълон қилди. 


Championat.asia сайти талқинида 25-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Усмонали Исмоналиев ("Андижон")

"Андижон" – "Шўртан" баҳсида шунчаки "отишма" юзага келди ва мезбонлар 4:3 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Учрашувда Усмонали Исмоналиев дублни расмийлаштирди. Андижонликлар аъзосининг 54-дақиқада урган иккинчи голи жуда чиройли чиқди. У Абдураҳмон Комиловнинг қанотдан ошириб берган тўпини тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди. Шундай қилиб, моҳирона зарбаси орқали дарвозани ишғол қилган Исмоналиев тур голи муаллифи сифатида эътроф қилинди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
21 окт 13:51:36
Abdusalom Mirzayev
ИЛХОМЖОН ИРГАШЕВ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Усмон Андижонлик 1чи Андижон да уйнаган Бунедкорга боришдан олдин
Тожик эмасми?
   
21 окт 13:40:39
ИЛХОМЖОН ИРГАШЕВ
Усмон Андижонлик 1чи Андижон да уйнаган Бунедкорга боришдан олдин
   
21 окт 13:40:01
ИЛХОМЖОН ИРГАШЕВ
Усмон Андижонлик 1чи Андижон да уйнаган Бунедкорга боришдан олдин
   
21 окт 13:27:49
STENLESS..R
Исмоналиевни Бунёдкор футболчи зато ёзишибди знди Андижонликлар хафа булишади.
   
21 окт 13:25:29
Ibrohimov&UTD
Andijon Sho‘rtan uchrashuvida eng chiroyli gol mualifi Bunyodkor futbolchisi bo‘libdi.
championat.asia
Яндекс.Метрика