UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46"Йилнинг энг яхши футболчиси" мукофоти учун номзодлар маълум  1 14:25"Барселона"нинг "Челси" билан ўйин учун қайдномаси: Педри йўқ  0 14:00Норсафаров Ироқ жамоаси ўйинини бошқаради  0 13:36"Насаф" "Трактор"га имкониятни бой берган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 13:13"Йилнинг энг яхши мураббийи" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  22 12:49Абдумажидов бугун Германияда операция қилинади  3 12:32Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тур учрашувлари қаерда ўтиши аниқ  1 12:10Олий лига 5-тур якунлари: турнир жадвали, тўпурарлар пойгаси, рамзий жамоа  0 11:22ЎФФ йиғилишида ҳакамлик даражаси чемпионат учрашувлари савиясидан ортда қолаётгани таъкидланди  4 10:40Клопп Слот ҳақида фикр билдирди  2 10:12Шармандали мағлубиятдан сўнг Аморим нималар деди?  9 09:44Юсупов Ўзбекистонга қайтадими? Дарвозабон бу саволга жавоб берди  9 09:18МЮ "Олд Траффорд"да навбатдаги антирекорд ўрнатди  1 08:52Исроиллик футболчига Ўзбекистоннинг иккита жамоаси қизиқишмоқда  27 08:25Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти" Янгиликлар

Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"

Бугун Пролига 16-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Олимпик Мобиуз" (3:2) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан сўнг "ФарДУ" бош мураббийи Шавкат Юсупов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Қўлга киритилган ғалаба билан "ФарДУ" клубимиз раҳбарияти ҳамда мухлисларни табриклайман. Бугун ирода кўрсатишгани учун футболчиларимизга ҳам раҳмат. 0:1 ҳисобида ортда бораётиб учта гол уриб вазиятни анча яхшилаб олдик. Кейинчалик яна тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, 3:2ни сақлаб қола олдик ва навбатдаги уч очкони қўлга киритдик.

- Бугун ёш футболчи Махаррам Абелфазов иккита гол уриб жамоа ғалабасига ҳисса қўшди. Шу ҳақда фикрингиз?

- Махаррам Абелфазовни трансфер ойнаси пайтида "Цементчи"дан олгандик. У тезда жамоамизга киришиб кетди ва ҳар ўйинда ёрдам бериб келяпти. Ҳаракатлари чакки эмас, ўз етакчилик қобилиятини намоён эта оляпти. Самандар Ўринбоев иккаласи яхши тандем ҳосил қилган. Қолган футболчилар ҳам бирдам бўлиб ҳаракат қилмоқда, йўқса бу ғалабалар бўлмасди.

- Кейинги режалар ҳақида?

- ФИФА кунлари сабаб қисқа таътил берамиз. Шундан кейин яна йиғилиб 18 октябрь куни бўладиган "Локомотив" билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Орада битта ўртоқлик учрашуви ўтказишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
04 окт 20:35:46
Shuxrat Abduraxmonov
Фардуда мураббийлар алмашганидан сунг натижалар яхшилана бошлади. Вакт ва имкон берилса Фаргоналик е́ш футболчиларни таркибга жалб килиб, резултат килиш мумкинлигини Шавкат Юсупов исботлаяпти. Омад
   
04 окт 20:31:11
Жамшид Jamshid
Фар Ду кучайганми дарвозабон узгариб ютвоти
championat.asia
Яндекс.Метрика