UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  5 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  1 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  2 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  5 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  6 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  14 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1

Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган" Янгиликлар

Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"

"90minutuz" подкастининг навбатдаги сонида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Пахтакор" вингери Ҳожимат Эркинов меҳмон бўлди.

Ўзбекистонда илгари ҳам, бугунги футболда ҳам бўйи паст деб таркибга олинмаслик ҳолатлари учрайди. Ваҳоланки, миллий терма жамоа аъзолари Машарипов, Искандеров, Файзуллаев каби футболчилар бўйи баланд футболчилар сирасига кирмайди. Подкаст муаллифларидан бири шундай ҳолатлар туфайли кўплаб яхши футболчиларнинг келажагига болта урилаётгани ҳақида тўхталиб, Ҳожимат Эркиновнинг бу ҳақдаги фикрлари билан қизиқди. 

"Менга нисбатан ҳам шундай фикрлар бўлган. "Пахтакор" ўринбсарлари сафида ўйнаб юрган пайтимда Шота Арвеладзенинг ёрдамчиси бўлган ўзбек мураббийи Ёшлар Лигаси ўйинларини кўрган ҳолда ўзини кўрсатган футболчиларни асосий таркибга жалб қиларди. Мен ҳеч қачон таклиф этилмаганман. Қўқон ва Олмалиқда ўйнаганимдан кейингина "Пахтакор" асосий таркибида тўп тепганман. Унгача эса бошланғич таркибга жалб этилмаганман.

"Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган. Айрим мураббийларда бу нарса бор. Ўшанда билганман. Лекин бунда позицияни ҳисобга олиш керак. Дарвозабон, марказий ҳимоячи ёки таянч ярим ҳимоячиси бўлса, бўй муҳим ўрин тутиши мумкин", – деди Эркинов.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
08 окт 18:47:00
Zohidjon Usarov
Ман.сити да Фоденни буйи паст лекин техникаси зур шундан урнак олиши керак.
championat.asia
Яндекс.Метрика