UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  0 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  4 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  1 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2

Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди Янгиликлар

Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди

Ҳужумчи Англиянинг асосий мақсади ғолиблик эканини айтди.

Ҳарри Кейн Англия терма жамоаси ЖЧ-2026да ғалаба қозонишни мақсад қилганини маълум қилди. Англия жамоаси Латвияни саралаш ўйинида мағлуб этгач (5:0), турнирга расман йўлланма олди.

"Бизнинг мақсадимиз ҳар доим шундай. Саралаш босқичини аъло даражада бошладик. Одамлар бизнинг саралашдан ўтишимизни кутишганди, аммо буни амалга ошириш учун майдонга тушиб, ишни бажариш керак эди.

Сербияга қарши ўйинни (5:0) жуда юқори даражада ўтказдик ва кейинги барча ўйинлар учун айнан шундай меъёрни ўрнатишимиз лозим. Албатта, жаҳон чемпионати йўлида бизни янада мураккаб учрашувлар кутаётганига умид қиламан.

Биз узоқ йўлнинг бошидамиз, бу йўлда ютуқ ва мағлубиятлар кўп бўлади. Янги мураббий [Томас Тухель] билан жамоа руҳини шакллантиряпмиз, чунки турнирга чиққач, олти-етти ҳафта бирга бўламиз, шу боис бир-биримиз билан чиқишиб кетишимиз муҳим.

Яхши тайёргарлик кўриш учун барча имкониятлардан фойдаланамиз, лекин ҳаммаси у ерга борганимиздаги қатъиятимиз ва мақсадга интилишимизга боғлиқ бўлади.

Тухель йирик турнирларда ажойиб натижаларга эришган. Масаланинг моҳияти мана шунда. Кўплаб кучли жамоалар бор ва биз улардан биримиз, аммо охир-оқибат ҳамма нарса керакли пайтда қайси жамоа ўзини йиғиб олишига боғлиқ.

Турнир лаҳзалардан иборат бўлади. Биз муҳим дақиқаларда ғалаба қозониш ва муваффақиятга интилиш туфайли иккита финалга чиқдик, аммо сўнгги лаҳзада муваффақиятга эриша олмадик. Аммо бу бизга у ерда бўлишимиз ва яна бир қадам олдинга силжишимиз мумкинлигига ишонч бағишлайди," - деди Англия терма жамоаси ва "Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
16 окт 06:48:46
Аваз Худойқулов
Охирги европа жч мусобақаларидан хулоса қиладиган бўлсак, энг муносиб терма жамоа жч ғолиблигига бу Англия терма жамоаси. Энг кучли лига, энг кучли мураббийлар диёри, лекин аргентина, бразилия, франция, испания, португалия ва германия ҳам жч лиги учун асосий фаворитлар
championat.asia
Яндекс.Метрика