UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  2 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  18 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  13 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  17 18:58Ҳусниддин Алиқулов: "Мундиалга чиқишни жуда узоқ вақт кутган эдик"  1 17:52Жанни Инфантино Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади  11 17:07МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Бугунги натижа - барча меҳнатларимизнинг меваси"  6 16:44Рустам Ашурматов: "Биз натижа учун ўйнадик ва мақсадимизга эришдик"  6

Башар Ресан: "Ўзбекистон тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади" Янгиликлар

Башар Ресан: "Ўзбекистон тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Башар Ресан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун жуда оғир кун бўлди. Биз жуда кучли жамоага қарши ўйнадик. "Хоразм" тактик жиҳатдан ҳам, жисмоний жиҳатдан ҳам жуда кучли эди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида хатолик туфайли гол ўтказиб юбордик, футболчиларнинг эътиборни бироз сусайтиришганди. Лекин яхшиямки, ўзимизга келиб, керакли голларни урдик. Сўнгги дақиқаларгача уч очкони қўлга киритиш учун ҳаракат қилдик. Энг муҳими, бу ўйинда ғалаба қозондик ва мухлисларимизни хурсанд қилдик.

Биз бир жамоамиз ва доимо биргамиз. Мақсадимиз фақат уч очко олиш, ким гол урди ёки ким ёрдам берди, бу муҳим эмас. Барча ўйинчилар – захирада ўтирганлар ҳам, майдонда ўйнаганлар ҳам бир хил даражада ва ҳар бир ўйинга тайёр. Шунинг учун биз хурсандмиз. Ғалабада жамоавий куч муҳим рол ўйнади.

Менимча, Ўзбекистон тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Уларга омад тилайман. Уларнинг имкониятлари жуда юқори. Ироққа келсак, бизни Жанубий Корея ва Иорданияга қарши жуда мураккаб ўйинлар кутмоқда. Бу вазифани бажариш осон бўлмайди. Умид қиламанки, Ироқ ҳам тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўл олади. Агар бунинг иложи бўлмаса, плей-оффда яна бир имкониятимиз бор", деди ироқлик футболчи.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+3   
26 май 11:03:10
Pakhtakor_LIONS
Мавсум аввалида бироз асосий таруибга киришга кийналди, хозир эса мухим уйинчилардан бири булиб турибди. Суперлигадаги ТОП 3 трансфердан бири булиб турибди ман учун.
   
26 май 13:38:06
Alisher Rahmonov
яша Башар йтганинг келсин
-1   
26 май 11:06:26
Bek Bek
Xurmatli CHA sayti xodimlari Bugun Legioner Futbolchimiz Otabek Shukurov klubi Al Fayhaning o'yini bor
Sizlar shu haqida ma'lumot beringlar. Faqat 8 talik jamoani quyavermay jadvallaringga xolis yondoshinglar
Terma jamoamiz yig'iniga oz qoldi.
Jaxon Chempionati saralashining eng muhim o'yiniga oz qolgan bulsa Xabarlarni ko'paytiringlar
championat.asia
Яндекс.Метрика