Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси иккинчи даврани "Андижон"да бошлаши мумкин
29 май 18:59
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси иккинчи даврани "Андижон"да бошлаши мумкин
"Пахтакор" ҳимоячиси Шаҳзод Азмиддинов жамоасини ўзгартириш эҳтимоли бор.
24 ёшли футболчи "Пахтакор" таркибида охирги бор 3 май куни Суперлига 8-турида "Сурхон" билан (1:2) баҳсда майдонга тушганди. Шундан кейин у кетма-кет 4 ўйинда қайдномадан ўрин олмади.
Championat.asia сайти маълумотларига кўра, Максим Шацких қўл остидаги "Андижон" жамоаси Азмиддиновни ёзги трансфер ойнасида "Пахтакор"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланган. Агар томонлар ўзаро келиша олса, футболчи иккинчи даврани "Андижон" сафида ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар