UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  5 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  17 00:10ЕЧЛ. "Байер" – ПСЖ ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:05ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  49 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  236 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0

"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди Янгиликлар

"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди

"Насаф" U-21 мураббийлар штабида ўзгаришлар амалга оширилди.

"Насаф" футбол клуби раҳбарияти U-21 жамоасининг сўнгги даврдаги қониқарсиз натижалари туфайли мураббийлар штабига ўзгаришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Жамоани шу пайтга қадар бошқариб келган Зафар Холмуродов клуб структурасида бошқа лавозимга, ёрдамчи мураббий Кенжа Тўраев эса фаолиятини футбол академиямизда давом эттиради. Мураббийлар штабининг аъзоси — Икрем Репатов билан эса ўзаро келишув асосида шартнома бекор қилинди.

Мавсум якунига қадар "Насаф" U-21 жамоасини клубнинг техник директори Ботир Қораев бошқариб боради. Тажрибали мутахассис ўтган мавсумда ҳам ёшлар жамоаси билан ишлаган ва уларнинг ривожланишида муҳим ўрин тутган эди.

"Насаф" футбол клуби раҳбарияти янги мураббийлар штаби жамоанинг ўйин сифатини яхшилаш, мусобақаларда муносиб натижалар қайд этиш ҳамда асосий жамоа учун салоҳиятли ёш футболчиларни тайёрлаш йўлида самарали иш олиб боришига ишонч билдиради", - деб баёнот берилган клуб матбуот хизмати томонидан.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
09 окт 09:42:29
Abdulaziz Turdibekov
Kannavaro
   
09 окт 09:41:10
Abdulaziz Turdibekov
Kanmavaro aybdor Kapadze qoganda shunaqa bo'masdi xaxaxaxxaa
championat.asia
Яндекс.Метрика