UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Рюдигер 4-12 та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин  5 11:30"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер ойнасидаги мақсади маълум  1 10:52Анчелотти ўз антирекордини янгилади  11 10:43"Қўқон-1912" 27 йилдан сўнг бундай натижани қайд этди   1 10:23Кечаги учрашув якунидан сўнг «Реал»нинг яна икки футболчиси қизил карточка олди  25 10:08Иван Бошкович: «Жуда муҳим уч очкони қўлга киритдик»  1 09:52Анчелотти кечаги аламли мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 09:44Флик "Реал" устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг нима деди?   13 09:16Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Шўртан" ва яна 2 та ўйин бор   4 08:20Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" биттадан гол уриб ғалабага эришди, "Машъал" — "Сурхон" учрашувида эса мухлислар гол кўришмади  0 07:55Испания Кубоги финал. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  9 04:25Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик"  14 04:06Февзи Давлетов: "12 та бурчак зарбаси ижро этди, 20 га яқин зарбалар бердик, аммо вазиятдан фойдаланиш борасида оқсадик"  1 03:45"Барселона" финалдаги супер ўйинда "Реал"ни камбэк эвазига мағлуб қилди!  347 03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0

БАА Ўзбекистонга қарши ўйингача тўрт нафар бразилиялик ва икки африкалик футболчини маҳаллийлаштиради Янгиликлар

БАА Ўзбекистонга қарши ўйингача тўрт нафар бразилиялик ва икки африкалик футболчини маҳаллийлаштиради

Шунингдек, африкалик бир ўйинчи ҳам араблар либосини кияди.

Бирлашган Араб Амирликлар терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўл олишни жиддий мақсад қилмоқда.

Амирликларнинг португалиялик бош мураббийи Паулу Бенту мундиалга йўл олиш учун мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланмоқчи. Жумладан, мамлакатда беш йилдан бери фаолият юритиб келаётган хорижлик футболчиларни маҳаллийлаштириш орқали таркибни яна-да кучайтиришни режа қилган.

Жумладан, 2019 йилдан бери БААда истиқомат қилаётган "Ал Наср"нинг бразилиялик ҳимоячиси Глаубер Лима ва "Дибба Ал Фужайра"нинг зимбабвелик ярим ҳимоячиси Тафадзва Дливайо июль ойидан бошлаб мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, БАА октябрь ойига қадар кот-д'Ивуарлик Куаме Отонн Куадио ("Ал Айн" ҳимоячиси) ва яна уч нафар бразилиялик футболчини маҳаллийлаштиришни режа қилган, Бруно Консейсан де Оливейра ("Ал Жазира" ҳужумчиси), Жонатас да Анунсиасан Сантос ("Ал Айн" ярим ҳимоячиси) ва Лукас Пимента ("Ал Ваҳда" ҳимоячиси).

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Араб Амирликлари ЖЧ-2026 саралаш босқичида Эрон, Қатар, Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси ва Шимолий Корея билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Куаме ОЧЛнинг ўтган мавсумида "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши тўп тепган.


Араблар Ўзбекистонга қарши илк ўйинини 15 октябрь куни меҳмонда ўтказади.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика