UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 23:10ЛаЛига. "Хетафе" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари эълон қилинди  4 23:05А Серия. "Милан" - "Фиорентина" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  0 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  1 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  84 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5 20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  1 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   77 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  1 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  4

Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда Янгиликлар

Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда

Теглар :  Усмон Дембеле
L’Équipe хабарига кўра, Усмон Дембеленинг яқинлари унинг «Олтин тўп» совринини шартнома шартларини яхшилаш учун асос сифатида фойдаланмоқчи.

Ҳозирда форвард ПСЖда энг юқори маош олувчи футболчи ҳисобланади — солиқлардан олдин ойига 1,5 миллион евро, яъни йиллик 18 миллион евро. Capology маълумотларига кўра, солиқ тўланганидан сўнг у йилига тахминан 10 миллион еврони қўлига олади.

Дембеленинг атрофидагилар бу талабни унинг спортдаги катта ҳиссаси билан изоҳлашмоқда — ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 53 ўйинда 35 гол урган ва 16 ассист қайд этган. Шунингдек, сўнгги икки мавсумда жамоада муҳим рол ўйнагани ҳам таъкидланмоқда.

ПСЖ раҳбарияти Дембеленинг ҳозирги маоши унинг янги мақомига тўлиқ мос эмаслигини тан олса-да, бюджетни ортиқча кенгайтириш нияти йўқ. Клуб фикрича, Дембеленинг «Олтин тўпи» — бутун жамоанинг саъй-ҳаракатлари натижаси.

Шунинг учун Париж клуби унинг маошини Лионель Месси ва Неймар ПСЖдаги йилларида олган даражагача (яъни солиқлардан кейин йилига тахминан 30 миллион евро) ошириш вариантларини рад этган. Клуб аввалги хатоларни такрорламаслик ва молиявий фэйр-плей талабларини инобатга олишни мақсад қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

-1   
15 окт 22:05:26
Shaxzod
маошни захирада ёки касалхонада ётгани учун бериши керак деб уйласа керакда бунинг якинлари????. Уйнагани учун янада купрогини хохлаяптими? Хуп хозир хам энг юкори маошни олаяпити экан, демак табиийки энг яхши уйнаши хам керакку. Ётиб пул ишлаб урганибдида бу. Хаммаси табиийку енг юкори марш- энг яхши уйин
championat.asia
Яндекс.Метрика